2021-09-26 22:03:07
Закир Найкни бир маърузасини тингладим.
Бир йигит, ҳозирги илм-фан асрида шаръий аҳкомларни татбиқ этилиши ҳақида сўради.
Доктор Закр Найк бундай жавоб бера кетди:
"Мен сизни яшаб турган давлатингиз ҳақида ҳеч нима дея олмайман. Аммо Аллоҳнинг шариъати ҳақида гапирадиган бўлсам, масалан, Исломда аёл кишини зўрлаган инсоннинг жазоси ўлим.
Бу ҳукмни эштиб, кўпчилик "Ўххўў.. Илм-фан, технология асрида ҳам ўлм жазоси бўлар эканми?!", дейди. Кўп эшитганман шундай деганларини.
Биродар, Аллоҳ бу ишни бошинга туширмасин, агар сени онангни кимдир зўрласа ва сен қозилик қилсанг, ўша кимсага қандай ҳукм берар эдинг?".
(Савол берган кимса, " Ўлим" деб жавоб берди).
Нега таажжубланишимиз керак? Сени онангни зўрласа ўлим жазоси, бошқасининг онасини зўрласа ўлим жазоси оғир-ми?!
Шунинг учун ҳам Исломда катта бузғунчиликларга ўлим жазоси тайин қилинган.
Энди буёғига келсак, ушбу ўлим жазосидан олдин жорий қилинган бошқа ҳукмлар ҳам бор.
Улар - Аёл киши ҳижобланиши ва эркаклар кўзларини тийишидир. Бу Нур сурасининг 34-35-оятларида зикр қилинган.
Ана шундан кейин ҳам кимдир аёл кишини зўрласа, сўзсиз ўлдирилади.
Одамлар, жуда ривожланган, дея Америкага боқади кўпинча. Агар билсангиз, дунё бўйича Америка энг кўп аёллари зўрланадиган давлат ҳисобланади.
Американинг 1990-йилдаги расмий баёонотига кўра, кунига 1756 аёл зўрланар экан. 1996-йилга келиб, кунига, 2713 та жинсий тажоввукорлик ҳолатлари рўй бериши аниқланган.
Бу дегани - ҳар 32 сонияда бир зўрланиш ҳолати рўй беради, деганидир.
Маълумки, ушбу залда сал кам уч ярим соатдан буён ўтирибмиз. Бу вақт ичида 350 та Америкалик аёл зўрланди, дегани.
Энди ўзингиз холис жавоб беринг, агар, Америкада шариъатни татбиқ этсак, аёллар ҳижобланса, эркаклар кўзини номаҳрамдан тийса, аёлни зўрлаган ҳар кимса ўлдирилса, Америкада зўрлашлар сони камаядими ё кўпаядими?
(Савол берган "Албатта камаяди", деб жавоб берди").
Ҳа, шундай, Ислом қўйган жазо-чоралар сўзсиз натижалар туҳфа этади. Шунинг учун ҳам муайян жиноятларга ўлим жазоси тайин қилинган.
Бу ҳадларни татбиқ этиш вожибдир. Дунёнинг исталган давлатига бориб Ислом қонунларини татбиқ этиб кўринг, ишонинг, жиноятлар кескин камайди.
Шунинг учун ҳам Ислом соғлом турмуш учун энг афзал чорадир. Шунинг учун ҳам Саудия арабистони зўрлаш жинояти бўйича дунё давлатлари орасидаги энг охирги ўринди эгаллайди".
Маъмур Мухтор
MirazizQalbDaftari
@Al_Fajr_Kanali
112 views19:03