2021-03-16 05:33:08
Савол:Ассаламу алайкум.
Баҳор келиши билан дарахтлар инсонларнинг қувватини олади, инсонлар бироз ҳолсизланиб қолади, дейишади.
Бу ростми, тиббиётда бундай назария борми?
Жавоб:Ваалайкум ассалам.
Халқимиз орасида ажойиб асотирлар юради.
Уларни бирин-кетин санасак вақт етмайди.
Саволингизга жавобни қисқа қиламан:
Қишнинг куни қисқа, туни узун.
Баҳорда эса акси бўлиб боради.
Инсон қишда кам ҳаракатланиб кўпроқ ухлайди;
баҳорда кунлар узайгани сабаб кам ухлаб, кўп ҳаракатлана бошлайди.
Шу боис ўзида бироз толиқиш ҳис қилиши мумкин.
Аммо ҳар кимда ҳам бундай бўлмайди.
Асосан қони қуюқлашган ёки анемияга чалинган инсонларда тез чарчаш ва зўриқиш кузатилади.
Ўзимиз камқувват ва дангаса бўлсак, бунда дарахту-боғларни айблайвермайлик!
@AL_FAJR_KANALI
348 viewsedited 02:33