Get Mystery Box with random crypto!

#ХОЛИС_ЭСЛАТМА Қабр азоби ва ундан нажот берувчи амаллар. С | Al-Fajr

#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

Қабр азоби ва ундан нажот берувчи амаллар.

Садақа

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, садақа ўз эгаларидан қабр иссиғини ўчиради. Мўмин қиёмат куни садақасининг соясидагина сояланади», дедилар». Садақаларнинг орасида, хусусан, оқин садақалар, яъни кишиларга ҳар доим манфаат ва фойдаси етиб турадиган хайриялар аҳамиятлидир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одам боласи ўлса, унинг амали кесилади, бундан уч нарса мустасно: оқин садақа, фойдаланиладиган илм ва ҳақига дуо қиладиган солиҳ фарзанди»,- дедилар
(Имом Муслим ривояти). 
Демак, кишининг ортидан бориб турган савоб амаллар унинг гуноҳи ўчирилишига, натижада азоби кетишига сабаб бўлади.

Марҳумнинг ортидан қилинган садақалар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Онам тўсатдан жон таслим қилди. Ўйлайманки, агар гапира олганида, садақа қилар эди. Унинг номидан садақа қилсам, унга ажр бўладими?» – деди. У зот: «Ҳа», дедилар»
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Шунингдек, марҳумнинг номидан рўза тутиш, ҳаж қилиш ва бошқа хайрли амалларни қилиш ҳам унга фойда беради, даражаси кўтарилишига сабаб бўлади. Бу ҳақда суннатда хабарлар келган.

Дониёр қори

@doniyorqori