Get Mystery Box with random crypto!

НАСИҲАТ ОДОБЛАРИ Насиҳатни аввало инсон ўзига ўзи қилиши кер | AL-AMIN.UZ

НАСИҲАТ ОДОБЛАРИ

Насиҳатни аввало инсон ўзига ўзи қилиши керак. Ўзига ўзи насиҳат қила олмаган одам ўзгага ҳам насиҳат қила олмайди. Кимдан насиҳат қилиш талаб этилса, бу ишни ўзига зарар етадиган бўлса ҳам, охирига етказиб ва пухта қилиб адо этиши, бу борада Аллоҳ таолонинг қуйидаги қавлларини ёдда тутиши лозим бўлади.
Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади:
"Эй иймон келтирганлар! Адолат ила туринг ҳамда агар ўзингиз, ота-она ва қариндошлар зиддига бўлса ҳам, Аллоҳ учун гувоҳлик берувчи бўлинг" (135-оят).
Аллоҳ таоло Анъом сурасида марҳамат қилади:
"Агар гапирсангиз, қариндошингиз бўлса ҳам адолат қилинг" (152-оят).
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар "Модомики киши ўзидан маслаҳат сўраганга насиҳат қилар экан, ўз фикрининг тўғрилигида бардавом бўлади. Қачон уни алдаса, Аллоҳ таоло унинг насиҳатини ҳам, фикрини ҳам суғуриб олади. Одамларнинг "Бировга насиҳат қилганингда қабул қилмаса, уни алдаш билан Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қил", деган гапларига эътибор берса, бу шайтон унинг тилига ташлаган гапдир".

"Дин насиҳатдир" китобидан.

https://t.me/al_aminuz