Get Mystery Box with random crypto!

ㅤㅤㅤㅤㅤ𝙰𝚕 𝚒𝚜𝚕𝚊𝚖 •|•🫀 ✨

Telegram kanalining logotibi al_1slom — ㅤㅤㅤㅤㅤ𝙰𝚕 𝚒𝚜𝚕𝚊𝚖 •|•🫀 ✨
Telegram kanalining logotibi al_1slom — ㅤㅤㅤㅤㅤ𝙰𝚕 𝚒𝚜𝚕𝚊𝚖 •|•🫀 ✨
Kanal manzili: @al_1slom
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 390
Kanalning ta’rifi

بســــــــــــــــــم ﷲالرّحمن الرّحيم 🌙
 «Eslating ! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur..»
🍃Zariyat surasi 55-oyat🍃
(الصبر)
Barchasiga chiroyli sabrimiz ila yetishamiz inshaalloh💛
#канал_яратилди_23.02.22

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-10-07 12:00:51
#

Yaxshi inson avtobus emas,
Keyingisi o'n daqiqada kelmaydi...
31 views09:00
Ochish/sharhlash
2022-10-07 05:31:42
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!
• Қалбимиз тўрида иймон
• порласин
• Мусулмон халқини Аллоҳ
• асрасин
• Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин

• Жума аёмингиз муборак бўлсин!
34 views02:31
Ochish/sharhlash
2022-10-06 02:21:01 Кейин Ҳирақл Расулуллоҳ диҳъя (саҳоба) орқали Бусра бошлиғига бериб юборган хатни олиб келишни амр қилди. Уни Ҳирақлга узатдилар, У хатни ўқиб кўрди, унда “Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ – Аллоҳнинг Расулидан Ҳирақл – Рум бошлиғига. Ҳидоят йўлида юрганларга Аллоҳнинг саломи бўлсин! Аммо баъд: сени исломга даъват этаман, исломни қабул қил, тинч бўласан. Аллоҳ бунинг учун сенга икки баробар ажр ва савоб беради. Агар ундан юз ўгирсанг, бидъатчидек гуноҳкор бўласан. Эй аҳли китоблар, ўзаро тенглик калимасини қабул қилайлик, Аллоҳдан бошқага ибодат қилмайлик., унга ширк келтирмайлик, бир-биримизни Аллоҳдан ўзга тангри деб билмайлик (яъни, инсонни Аллоҳ даражасига кўтармайлик), агар юз ўгирсалар, гувоҳ бўлингларки, биз мусулмонмиз”.
Абу Суфён бундай дейди: “Ҳирақл сўзини тугатгач ва Жаноб Расулуллоҳнинг номаларини ўқиб бергач, унинг ҳузуридагилар шовқин-сурон кўтаришиб, бизни ташқарига ҳайдаб чиқаришди. Мен ҳамроҳларимга: :Ибн Абу Кабшанинг айтгани рост чиқди. У: “Бани ал-Асфар (румликлар) подшоҳи пайғамбарлардан қўрқади”, - деб айтганди. Мен исломга кирмасимдан аввал пайғамбар чиқишига ишонар эдим”, - дедим”.
Илия ҳокими Ибн ан-Нозир ва Шом христианларининг усқуфи (епископи) Ҳирақл бундай дейишар эди: “(Ҳукмдор) Ҳирақл Илияга келганида бадҳулқ бўлиб қолди. Унга батриқлари (патрияхлари): “Сенинг турқингни ёқтирмаяпмиз” – дейишди.
Ибн ан-Нозир бундай дейди: “Ҳирақл юлдузлар илмидан хабардор бўлиб, уларни кузатар эди. Ундан бу борада сўрашганда, у: “Мен бу кеча юлдузларни кузатганимда хатна подшоҳи кўринганини ҳис қилдим, бу халқ орасида хатна қилувчилар пайдо бўлди”, - деди.
“Парво қилма яҳудийлардан бошқалар хатна қилмайди. Шаҳарларга хат ёз, у ерлардаги яҳудийларни ўлдирсинлар деб маслаҳат беришди. Шу пайт Ғассон подшоҳига Жанноб Расулуллоҳ ҳақларида хабар олиб келган кишини Ҳирақл ҳузурига олиб кирдилар. Ҳирақл: ”Бориб билингларчи, у хатна қилинганми, йўқми?” – деди. Пайғамбар хатна қилинган экан, деб хабар келтиришди. Араблардан сўрашди , улар ҳам тасдиқладилар. Шунда Ҳирақл: “Бу ўша юлдузларни кузатганимда) пайдо бўлган юлдуз, мана бу уммат (яъни араблар)нинг подшоҳи”, - деди.
Кейин, Ҳирақл Румиядаги ўзи каби билимдон дўстига хат ёзди-да Ҳумсга жунади, у ерга етиб улгурмай дўстидан жавоб мактуби олди. Унда Ҳирақлнинг пайғамбар соллоллоху алайхи ва салламнинг аломатлари ҳақидаги фикри қўллаб-қувватланган ва у зотнинг ҳақиқий пайғамбар эканликлари айтилган эди.
Ҳирақл Рум зодагонларидан Хумсда қолишга ижозат сўради. Хумснинг дарвозалари ёпилгач, у шаҳар аҳлига: “Эй Рум аҳли, сизлар нажот ва тўғри йўл топмоқчи бўлсангиз, давлатингизни устувор бўлишини истасангиз, ўша пайғамбарга эргашинглар!” – деди. Шунда улар қулонлардек чўчиб кетиб, ўзларини дарвозалар томон урдилар, аммо дарвозаларининг ёпиқлигини кўрдилар. Ҳирақл уларнинг ваҳимага тушганини кўриб, имон келтиришларидан ноумид бўлди-да: “Уларни қайтаринглар!”, деб амр қилди.
Кейин, “Мен сизларнинг ўз динингизга бўлган ихлосингизни синаб кўриш учун шундай деган эдим. Мен бунга амин бўлдим”, - деди. Шаҳар аҳли унга таъзим қилдилар ва ундан мамнун бўлдилар”.
Бу, Ҳирақл билан содир бўлган сўнги воқеа эди. Мазкур воқеани Солиҳ ибн Кайсон, Юнус ва Маъмар
Аз-Зуҳрийдан нақл қилдилар (яна қ. 51, 2681, 2804, 2941, 2978, 3174, 4553, 5980, 6260, 7196, 7541).
33 views23:21
Ochish/sharhlash
2022-10-06 02:20:04 #сахих Бухорий

6-боб

#хадис 7

Абдуллоҳ ибн Аббосга Абу Суфён ибн Ҳарб хабар қилдиларки, Ҳирақл, Қурайш карвони Шомда савдо қилиб турганида, унинг ҳузурига одам юборди. Бу вақт Жаноб Расулуллоҳ (Абу Суфён ва Қурайш кофирларини) Илия (Байтул-Мақдис)да эканликларида Ҳирақл ҳузурига бордилар. Ҳирақл уларни ўз мажлисига чақирди, унинг атрофида Рум зодагонлари ўтирган эди. Улар билан билан таржимонни ҳам чорлади-да: ”Ўзини пайғамбар деб гумон қилаётган кишига қайси бирингиз насаб жиҳатидан яқинроқсиз?” – деди.
Абу Суфён: “Мен унга насаб жиҳатидан яқинроқдирман” - деди.
Ҳирақл: “Уни (Абу Суфённи) ва унинг ҳамроҳларини менга яқинроқ олиб келинглар!” – деди. Уларни Ҳирақлнинг ёнига олиб келиб, турғизиб қўйдилар. Ҳирақл таржимонга: Унга (Абу Суфёнга) айт, мен ўша (пайғамбар) ҳақида сўрамоқчиман, менга ёлғон гапирсалар, унга ёлғон гапирган бўладилар” – деди.
Абу Суфён бундай деди: “Аллоҳ ҳаққи, агар мендан ёлғон талаб қилишдан ҳаё қилмаганларида эди, ҳозир мен ёлғон гапирган бўлар эдим. У (Ҳирақл) дастлаб мендан Жаноб Расулуллоҳнинг насаблари ҳақида сўради. Мен: “У бизнинг орамизда баланд насаб эгасидир”, - дедим.
Ҳирақл: “Ундан илгари шу даъвони (яъни пайғамбарликни) сизлардан ҳеч ким айтганмиди?” – деб сўради. Мен: “Йўқ”, – дедим. У: “Унинг ота-боболари ичида подшоҳ бўлганлар борми?” – деди. Мен: “Йўқ”, - дедим. У: “Уларни сони кўпайяптими ёки озайяптими?” – деди. Мен: “Кўпайяпти”, - дедим.
У: “Унинг динига кирганлардан бирор киши ғазабланиб диндан қайтаяптими?” – деди. Мен: “Йўқ”, - дедим. У: “Хиёнат қилармиди?” – деди. Мен: “Йўқ, бир қанча муддатдан бери унинг қандай ишлар билан бандлигини билмаймиз” - деган эдим, Ҳирақл гапимни бўлиб: “Унга қарши жанг қилдизми?” – деди. Мен: “Жанг қилдик”, - дедим. У: “Қандай қилиб жанг қилдингиз?” – деди. Мен: “Ўртача, гоҳ улар бизга, гоҳ биз уларга шикаст етказардик, баъзан улар, баъзан биз ғалаба қилардик”, - дедим.
Ҳирақл: “Улар сизларга нима буюради?” – деди. Мен: “Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишни, унга ширк келтирмасликни, ҳатто оталаримиз ширкка даъват этса, уларга қулоқ солмасликни, намоз ўқишни, ростгўйликни, покиза ва иффатли, оқибатли, раҳм-шавқатли бўлмоқни буюради”, - дедим. Ҳирақл тилмоч орқали менга бундай деди: “Унинг насабини сўрасам насаби баланд, деб айтдинг, пайғамбарлар шундай бўлади. Сизлардан ҳеч ким мундан илгари мазкур даъво (пайғамбарлик даъвоси) билан чиққанми, десам, сен: “Йўқ”, - дединг.
Ундан илгари ҳам бирор киши шу даъвони қилиб чиққан бўлса, бу одам илгари айтилган сўзга тақлид қиляпти, деган бўлар эдим. Мен сендан: “Унинг ота-боболари ичида подшоҳ бўлганлар борми?” – деб сўрасам сен: “Йўқ”, - дединг. Агар ота-боболари ичида подшоҳ ўтган бирор киши бўлганида эди, мен: “У ўша мулкини талаб қиляпти”, - деган бўлардим. Мен: “Уни динга даъват қилмасидан илгари ёлғончиликда айблармидингиз?” – деб сўраганимда, сен: “Йўқ”, - дединг. Мен билдимки, у илгари одамларга ёлғон гапирмаган, бундай одам Аллоҳ ҳақида ёлғон сўзламайди.
Мен сендан: “Унга зодагонлар эргашяптими ёки заифларми?” – деганимда, сен: “Заифлар” – деб айтдинг. Пайғамбарларга доимо заифлар эргашган. Мен сендан: “Эргашаётганларнинг сони кўпайяптими ёки озайяптими?” – деб сўрасам, сен: “Улар кўпайяпти”, - дединг. Имоннинг иши шундай баркамол бўлади.
Мен сенга: “Унинг динига кирганлар ундан ғазаб қилиб диндан қайтяптиими?” – десам, сен: “Йўқ”, - деб айтдинг. Имон, кўркамлиги дилларга ёқиб қолса, худди шундай доимо баркамол бўлади. Мен сендан: “У хиёнат қиладими?” – деб сўрасам, сен: “Йўқ”, - дединг. Пайғамбарлар хиёнат қилмайди. Кейин сендан: “У сизларни нимага буюради” - деб сўрадим. Сен: “Аллоҳга ибодат қилишга, унга ширк келтирмасликка, бут(санам)ларга сиғинмасликка, намоз ўқишга, ростгўй ва иффатли бўлишга буюради”, - деб айтдинг.
Сенинг айтганларинг рост бўлса, у келиб, ҳозир мен турган мана шу жойни олади. Мен яна пайғамбар чиқишини билар эдим, лекин сизларни орангиздан чиқишидан бехабар эдим. Агар унга ихлос қилолсам, у билан учрашиш учун машаққат чекишга розиман. Агар унинг ҳузурига борсам, унинг оёқларини ювиб қўйган бўлар эдим”.
28 views23:20
Ochish/sharhlash
2022-10-05 18:18:03 #сахих Бухорий

5-боб

#хадис 6

Ибн Аббос бундай деб ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллоллоху алайхи ва саллам барча инсонлар ичида энг саҳоватлиси эдилар. Рамазонда Жаброил билан учрашганларида саҳоватлари янада ортар эди. Жаброил Жаноб Расулуллоҳ билан ҳар кеча учрашиб, Қуръонни музокара қилар эдилар. Расулуллоҳ хайрли ишда кучли шамолдан ҳам тез эдилар” (яна қ. 1902, 3220, 3554, 4997).
34 views15:18
Ochish/sharhlash
2022-10-05 07:27:01 #сахих Бухорий

4-боб

#хадис 5

Сайд ибн Жубайр айтдиларки, Ибн Аббос Аллоҳ таолонинг “(Эй, Муҳаммад! Қуръонни) тезроқ (ёдлаб) олиш учун тилингизни у билан (кўп) қимирлатмай қўя қолинг” (“Қиёмат” сураси, 16-оят) деган ояти ҳақида бундай деб ривоят қилган экан: ”Набий соллоллоху алайхи ва саллам нозил бўлган оятнинг мазмунини тезда тушиниб олишга ҳаракат қилардилар. Шу сабабдан лабларини қимирлатар эдилар”. Ибн Аббос яна бундай дедилар: “Мен лабларимни, Жаноб Расулуллоҳ лабларини қандай қимирлатган бўлсалар, шундай қимирлатяпман”. Саид: “Мен ўз лабларимни Аббос лабларини қимирлатиб кўрсатяпман”, -деди. Аллоҳ таоло: “Эй, Муҳаммад! Қуръонни) тезроқ (ёдлаб) олиш учун тилингизни у билан (кўп) қимирлатмай қўя қолинг. Зеро, уни (Сизни дилингизда) жамлаш ҳам, (тилингиздаги) қироати ҳам Бизнинг зиммамиздадир. Бас, қачон Биз (Жаброил тилида) уни ўқисак, Сиз ҳам уни ўқишга эргашинг! (“Қиёмат” сураси, 16-18-оятлар) деган оят нозил қилди. Шундан сўнг, Жаноб Расулуллоҳ, Жаброил алайхисаллам ваҳий келтирса, аввал унга қулоқ солиб, кетганидан кейин у ўқиганидек такрорлаб ўқир эдилар (яна қ. 4927, 4928, 4929, 5044, 5724).
34 views04:27
Ochish/sharhlash
2022-10-05 05:11:56
#Namoz_odoblari

Namozning quyidagi odoblariga rioya qilish bilan namoz mukammal bo‘ladi:

1. Qiyomda sajda o‘rniga qarab turish.
2. Ruku‘da ikki qadam (oyoq) ustiga qarash.
3. Qa‘dada bag‘rga tikilib turish.
4. Salom berayotganda yelkaga qarash.
5. Sajdada burunning ikki yoniga qarab turish.
6. Esnoqni imkon qadar qaytarish. Agar esnash ustun kelsa, o'ng kaft orqasi bilan og‘izni berkitish lozim.
7. Namozda qalbning huzur-halovati va a‘zolarning taskin topishi bilan imkon qadar xushu‘ni asrash. Buning uchun na dinga va na oxiratga foydasi bo'lmagan, bexuda narsalardan uzoq bo‘lish lozim.
8. Ibodatda eng go‘zal kiyimlarni kiyib turish
...
32 viewsedited  02:11
Ochish/sharhlash
2022-10-04 07:57:24
Birgina jumla bilan tushuntiraman:
Erkak va ayol o'rtasidagi har qanday munosabat "Islomda harom".

Uylanish niyyating yo'qmi? Yetaklab yurma...
45 views04:57
Ochish/sharhlash
2022-10-04 07:54:56
Sen xam mensiz kirmaysanmi
43 views04:54
Ochish/sharhlash