Get Mystery Box with random crypto!

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига '18-Избоскан' сайлов округид | Aksent

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига "18-Избоскан" сайлов округидан сайланган депутат Наврўзбек Юсупов Избоскан туманидаги "Узун кўча" ва "Тошкечик" маҳаллаларига ташриф буюрди.

Депутат мутасадди ташкилот вакиллари билан ҳудудлардаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиб, уларнинг ечими юзасидан масъулларга бир қатор тавсиялар бериб ўтди.

Шунингдек Н.Юсупов тумандаги корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган ходимлар билан ҳам учрашди. 19-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган "Устозлар миллий форуми"да иштирок этди.

Бугун эса депутат туманда ўтказилган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилишда қатнашиб, лойиҳанинг мақсади бўйича йиғилиш қатнашчиларига маълумотлар бериб ўтди.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram