Get Mystery Box with random crypto!

Ота-оналар учун ўта мухим!!! Фарзандингиз кўп ёлғон гапиради | AkmalMedService_clinic

Ота-оналар учун ўта мухим!!!

Фарзандингиз кўп ёлғон гапирадими?
Демак, сиз уни хаддан ташқари қаттиқ хисоб-китоб қилиб, тергайсиз.

Фарзандингиз ўзига ишонмайдими?
Демак, сиз уни шижоатлантирмас экансиз.

Фарзандингиз сўзлашишни билмайдими?
Демак, сиз у билан сухбатлашмас экансиз.

Фарзандингиз ўғирлик қиладими?
Демак, сиз унга совғалар, хадялар бермас экансиз.

Фарзандингиз қўрқоқми?
Демак, сиз уни кўп химоя қилар экансиз.

Фарзандингиз бошқаларни хурмат қилмайдими?
Демак, сиз у билан баланд овозда гаплашар экансиз.

Фарзандингиз доим дарғазабми?
Демак, сиз уни мақтаб турмас экансиз.

Фарзандингиз бахилми?
Демак, сиз у билан шерик, хамкор бўлмас экансиз.

Фарзандингиз бошқаларга зулм қиладими?
Демак, сиз хам қўпол экансиз.

Фарзандингизнинг шахсияти заифми?
Демак, сиз доим дўқ-пўписа билан муомала қилар экансиз.

Фарзандингиз жонсаракми?
Демак, сиз хадеб мухлат қўяверар экансиз.

Фарзандингиз сиздан ўзини олиб қочадими?
Демак, сиз уни бағрингга босиб, қучмас экансиз.

Фарзандингиз сизга итоат қилмайдими?
Демак, сиз талабни жуда кучайтириб юборар экансиз.

Фарзандингиз бошқаларга аралашмайдиган одамови бўлиб қолганми?
Демак, сиз ишга хаддан ташқари банд экансиз.
Sog’lig’ingizga befarq bo’lmang.

AKMAL MED SERVICE klinikasi
Murojaat uchun:
99 816 00 88
94 174 00 88

Guruhimiz
https://t.me/AkmalmedServisG