Get Mystery Box with random crypto!

#Эслатма ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! БАРОАТ ЯҚИН Бароат кечасининг номл | 𝑆𝑡𝑜𝑟𝑖𝑒𝑠 | 𝐴𝑘𝘩 𝑜𝑓𝑓 🫀🍃

#Эслатма
ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! БАРОАТ ЯҚИН

Бароат кечасининг номлари ҳақида нималарни биласиз?

Бу кечанинг бир неча номлари бор:
1. Лайлатул муборока – баракали кеча;
2. Лайлатур роҳмаҳ – Аллоҳ таолонинг хос раҳмати ёғиладиган кеча;
3. Лайлатус сок – рўйҳатга олиш кечаси;
4. Лайлатул бароъа – дўзаҳдан қутилиш етадиган ва озод бўлинадиган кеча.

Урфда унга бароат кечаси дейилади.

Бароат сўзи араб тилида озод бўлиш, нажот топиш деган маъноларни англатади. Чунки, у кечада Аллоҳ таолонинг раҳмати сабабли беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар. Шунинг учун у кечани “бароат кечаси” дейилади. Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасига тўғри келади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Бешта кечани ким тирилтир(бедор ўтказ)са, жаннат унга вожиб бўлади. (Улар:) тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва шаъбоннинг ўн бешинчи кечалари”.

Ушбу беш кечани ким тирилтирса, унга жаннат вожиб бўлади. Улар:

1. Саккизинчи зул ҳижжа кечаси;
2. Тўққизинчи зул ҳижжа кечаси;
3. Қурбон ҳайит кечаси;
4. Рамазон ҳайит кечаси;
5. Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси.

Шунинг учун фақиҳлар бароат кечасини ибодат билан бедор ўтказишни мустаҳаб амаллардан санаганлар.

ЎМИ ҳижрий-қамарий тақвимига кўра:
15 шаъбон,1444
СЕШАНБА, 7-дан 8-мартга ўтар кеча, 2023

Mehrob uz