Get Mystery Box with random crypto!

​​Дангасалик ва дангасамаслик ҳақида Масалан кимдир мен данга | Akbar Yarashbaev

​​Дангасалик ва дангасамаслик ҳақида

Масалан кимдир мен дангасаман деб ўйлаши мумкин, чунки уйига келган ғўзапояни ташиб қўйишга эринади. Лекин ўша одам битта китобни бир кунда ўқиб ташлашга эринмайди.

Кимдир мен дангасаман дейиши мумкин, чунки у диплом ишини қилишга эринади лекин огородини лопатка билан чопиб чиқишни эплаб ташлайди шессикундда.

Мана шу икки тоифада ўз ҳолатингни аниқлаштириб олишинг керак. Агар иккаласидан биттасида плюс бўлса сени дангаса деб билганларни шапалағ билан қўйворорасан

Агар иккала тоифада ҳам плюс бўлсанг сен суперодамсан, иккаласида ҳам минус бўлсанг сени мавҳум келажак кутяпти.

Ўзи умуман дангасалик нисбий тушунча, одам умуман қандайдир меҳнат билан шуғулланмаса у яшаб кета олмайди. Дунё шундай механизм устига қурилган. Ишласанг пул топасан, пул топсанг нон ейсан. Фақат сенга нима ёқишини аниқлаб ол, ўзинг севган иш орқали пул топадиган бўлсанг ҳеч қачон ўзингни дангаса деб ҳисоблай олмайсан.

Ҳар куни саҳар туриб ўзингга ёқмаган иш ва бошлиқнинг мерзкий башарасини кўриш учун отланар экансан бу сен излаган бахт эмас дўстим. Барчангизнинг ишингизда гармония бўлишини тилаб қоламан дангасамас қадрдонларим!

Каналга уланиш @nurbekalimov