Get Mystery Box with random crypto!

МЕҲР Ким баланд тоғ, ким баланд қоя Орзуларга йўқдир ниҳоя Од | ажойиб суратлар

МЕҲР

Ким баланд тоғ, ким баланд қоя
Орзуларга йўқдир ниҳоя
Одамзодга не керак асли?
Чимдимгина меҳр кифоя...


Дунё берманг бир - бирингизга
Ғавғо берманг бир - бирингизга
Тилло берманг бир - бирингизга
Чимдимгина меҳр кифоя...


Гуллар сочиб турманг керакмас
Кўксингизга урманг керакмас
Тожмаҳаллар қурманг керакмас
Чимдимгина меҳр кифоя...


Арпа экдим, буғдой ўрмадим
Сиздек бевафони кўрмадим
Санам, сиздан дунё сўрмадим
Чимдимгина меҳр кифоя...


Шукр оёқ қўлим бор дўстим
Сўқмоғим бор йўлим бор дўстим
Оз бўлса ҳам пулим бор дўстим
Чимдимгина меҳр кифоя...


Чала - чулпа бўлса ҳам мана
Бошимизда бордир бошпана
Сиздан бизга бир қиё, яна
Чимдимгина меҳр кифоя...


Одамзодга Яратган Эгам
Меҳр бермиш, ишқ бермиш бекам
Бир - биридан не истар Одам?
Чимдимгина меҳр кифоя...


Киприкларга териладиган
Кўкслар ғоздек кериладиган
Сув текинга бериладиган
Чимдимгина меҳр кифоя...


Ишқ нурига чўмилган юзлар
Муҳаббатга кўмилган юзлар
Бизга нима керак азизлар
Чимдимгина меҳр кифоя!