Get Mystery Box with random crypto!

Ҳиндистон , Харихар қалъаси Ҳиндистоннинг Махараштра штатини | 🏜АЖИБ ДУНЁ!

Ҳиндистон , Харихар қалъаси

Ҳиндистоннинг Махараштра штатининг диққатга сазовор жойларидан бири бу Харшагад қалъаси сифатида ҳам танилган Харихар қалъаси. У Нашик минтақасида улкан тош зинапоялар ўйилган баланд бир қоя устида жойлашган.

Қалъа Тримбак тоғларида 1490—1636 йилларда ҳукмронлик қилган Аҳмаднагарлар сулоласи (Ҳиндистоннинг ғарбий қисмида султонлик) томонидан қурилган.

Деярли 100 метрлик жарликнинг тепаси текис учбурчак шаклга эга ва табиий деворлар билан ўралган бўлиб, у ерга фақат пастдан зинапоялар олиб борадиган қояга ўйилган ўтадиган жой орқали бориш мумкин.

Каналга обуна бўлиш
@AJIB_DUNYO_N1