Ҳиндистон , Раджастхан штати, Джайсалмер қалъаси
Джайсалмер қалъаси ҳайратланарли манзара: қумли текисликдан кўтарилган улкан қум қалъаси, худди ўтган даврдаги сароб каби. Қалъага 1156 йилда Ражпутлар раҳбари Равал Джайсал ушбу ерга жойлашиб олгандан кейин асос солган.
Қалъанинг ўзи бир-бирига боғланган бешта саройдан, жумладан Радж-Маҳал (Қироллик саройи) ва Бадал-Маҳал (Булутли сарой), шунингдек, 12-15-асрларда қурилган учта ибодатхона, ҳинд ибодатхонаси ва кўплаб нафис қасрлардан иборат.
Массив қумтош деворлари ва 99 та паст, мустаҳкам миноралар шаҳардан 300 метр баландликга кўтарилади.Кун давомида улар жигарранг-қизил кўринади, лекин қуёш ботганда деворлар олтин асал рангга айланади.
@AJIB_DUNYO_N1