Чжанъе Данься миллий геопарки, Ганьсу, Хитой Бутун дунёга ўзи | 🏜АЖИБ ДУНЁ!
Чжанъе Данься миллий геопарки, Ганьсу, Хитой
Бутун дунёга ўзининг таъсирчан ва ранг-баранг тоғлари билан машҳур бўлган боғ Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида, Ганьсу провинциясининг Чжаъне шаҳрида жойлашган. Хитой геопаркининг умумий майдони беш юз квадрат километрдан сал кўпроқни ташкил қилади. 2010-йилда ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган, миллий боғ мақоми эса 2011-йилда берилган.