Get Mystery Box with random crypto!

Қутуб-Минор минораси, Ҳиндистон. 'Ғалаба минораси' номи билан | 🏜АЖИБ ДУНЁ!

Қутуб-Минор минораси, Ҳиндистон.

"Ғалаба минораси" номи билан ЮНЕСКО мероси рўйхатига киритилган.

Бу 1199 йилда ҳукмдор Қутбиддин Ойбек шарафига қурилган катта Қутб ибодатхонаси мажмуасининг энг баланд қисмидир.

Миноранинг баландлиги 72,5 метрни ташкил қилади. Минора қизил қумтошдан қурилган. Унинг деворлари ўймакорлик нақшлари ва Қуръон оятлари билан қопланган. Минора 379 поғонали зинапояга эга. Минора пойдеворида 14,3 метрни ташкил қилади, лекин тепаси 2,7 метрга тораяди.

Хозирда минорага кириш сайёҳлар учун ёпиқ, сабаби 1981 йилда у ерда тиқилинчда 45 киши ҳалок бўлган. Ўша куни элэктр таъминоти узилиб, минора бутунлай зулматга қолган эди.

@AJIB_DUNYO_N1