Get Mystery Box with random crypto!

Хитой , Дасин халқаро аэропорти Расмий очилиш 2019 йил сентя | 🏜АЖИБ ДУНЁ!

Хитой , Дасин халқаро аэропорти

Расмий очилиш 2019 йил сентябр ойи охирида бўлиб ўтган. Олтин олти бурчакли юлдуз кўринишидаги таъсирчан бино машҳур меъмор Захи Хадид бюросининг лойиҳасидир.

Янги аэропорт йилига 45 миллион йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга ва келгусида деярли икки баробарга ошириш режалаштирилган.

Бино 700 минг квадрат метр майдонни эгаллайди. Бу 98 та стандарт футбол майдонига тенг.

Бино радиал дизайнга эга бўлиб, марказда катта майдон атрофида олтита устунлар жойлашган. Лойиҳани ишлаб чиққан Zaha Hadid Arhitects айтишича, концепция “марказий ҳовли атрофида бир-бирига боғланган жойларни ташкил қилувчи анъанавий Хитой меъморчилиги тамойилларидан келиб чиққан.

Ушбу схема йўловчилар рўйхатдан ўтгандан кейин ёки йирик аэропортларда рейсларни ўзгартирганда босиб ўтишлари керак бўлган масофани минималлаштириш учун мўлжалланган.

@AJIB_DUNYO_N1