Get Mystery Box with random crypto!

Мексика , Мариета ороли, Яширин пляж Ҳарбий синовлар натижас | 🏜АЖИБ ДУНЁ!

Мексика , Мариета ороли, Яширин пляж

Ҳарбий синовлар натижасида Месика штатидаги Мариета оролида кичик, аммо ақл бовар қилмайдиган даражада жозибали пляж пайдо бўлган. У ғорда яширинган, шунинг учун уни Яширин пляж деб аташади. У Пуэрто-Вальярта шаҳридан 34 км ғарбда жойлашган.

Оролнинг ўзи бир неча минг йил олдин вулқон сабаб шаклланган. Аммо пляж инсон таъсири, аниқроғи бомба портлаши натижасидир. 20-асрнинг бошларида, одам яшамайдиган Мариета оролида мексикалик ҳарбийлар амалий отишмаларни ўтказган ва вақти-вақти билан бомбаларни портлатишган.

@AJIB_DUNYO_N1