Get Mystery Box with random crypto!

​​Масжид имоми намозхонларга қараб дебди: -' Хаётимдаги энг г | Ailatunaa

​​Масжид имоми намозхонларга қараб дебди:

-" Хаётимдаги энг гўзал лаҳзалар хотинимдан бошқа бир аёл билан ўтказган лахзаларимдир!"
Масжиддагилар ғала -ғовур кўтаришди.
Имомнинг гапидан дахшатга тушишди.

Имом давом этди:

-" Ха, энг гўзал лаҳзаларим онажоним билан ўтказган лаҳзаларим экан !"
Намозхонлар бу сафар такбир ва олқишлар айтишди. Баьзи кишиларнинг хатто кўзлари ёшланди.

Сўнгра намозхонлардан бири уйига бориб ошхонада кечки овқат таёрлаётган аёлига имомнинг гапига ўхшаш гапни айтиб уни хурсанд қилмоқчи бўлди. Аммо гапнинг аввалги қисмини айтиб токи иккинчи қисмини айтгунича хотини унинг бошига капгир билан урди ! Бечора эрнинг бош суягининг амалиёти 6 соат давом этди..

Хар гапни ўз ўрнида айтишлик хам бир саньат эканда!!



#табассум

@Ailatunaa – оилавий бахт, муҳаббат ҳақида