Get Mystery Box with random crypto!

Имом Нававий роҳматуллоҳи алайҳ Аллоҳнинг сифатлари ҳақидаги ҳ | ‎ AHNAFUZ | HANAFIYLAR

Имом Нававий роҳматуллоҳи алайҳ Аллоҳнинг сифатлари ҳақидаги ҳақ мазҳабни ўзларини салафиймиз деб даъво қилаётганлар дунёга келишларидан олдин шарҳлаб ўтганлар.

Имом Ҳофиз Муҳйиддин Нававий роҳматуллоҳи алайҳ : "Билингки, салафларнинг кўп қисми ёки уларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг сифатлари зикр қилинган ҳадиси шарифлар ва оятлар ҳақидаги йўл (мазҳаби) бу ўша сифатларнинг маъноси ҳақида гапириш эмас балки улар бу ҳақда :"Бизга ўша сифатларга имон келтириш ва Аллоҳ таолонинг буюклиги ва азаматига лойиқ келадиган маънолар бор деб эътиқод қилишимиз вожиб бўлади ва шу билан бирга албатта Аллоҳ таолога бирон бир нарса ўхшамайди ва У ўзига жисм исбот қилиш, бир тарафдан кўчиши ва унда жойлашиши ҳамда махлуқотларнинг қолган барча сифатларидан пок деб, аниқ эътиқод қилишимиз керак,"деб айтганлар." Саҳиҳул Муслимнинг шарҳи

Мулоҳаза: Ушбу гаплар фитрати ташбиҳ (сифатлардаги ўхшатиш) ва тажсим (зотдаги ўхшатиш) ва Имом Нававийдек дин имомларига нафрат билан кирланган кишига фойда бермайди.

Р.Ахунджанов

Rasmiy sahifalarimiz:
https://taplink.cc/ahnafuz