Get Mystery Box with random crypto!

#Салафийлик САЛАФИЙЛАР МУЖАССИМА ОҚИМИНИНГ ИЗДОШИ ЭКАНИГА ЯНА | AHLI SUNNA | Расмий канал

#Салафийлик

САЛАФИЙЛАР МУЖАССИМА ОҚИМИНИНГ ИЗДОШИ ЭКАНИГА ЯНА БИР ДАЛИЛ

Қуйида баъзи соҳта салафийлар ўз эътиқодлари борасида таянадиган китобларидан иқтибос келтирамиз:

Салафий шайхларидан бири Солиҳ ибн Абдуллоҳ ибн Иброҳим Оли Шайх томонидан ёзилган "Ал-лаолил баҳийя фий шарҳ ал-ақида ал-воситийя" китобининг 62-саҳифасида шундай дейди:

"Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Жаҳаннамга тўхтовсиз равишда (инсонлар) улоқтирилади, у эса "Яна зиёдаси борми?", деб туради". Яъни, ўзига одамлар ташланишини сўрайверади. "Шунда иззат Робби (Аллоҳ) унга қадамини қўяди" (Имом Муслим ривояти).

Бу ерда Пайғамбар алайҳиссаломнинг "қўяди" деган сўзлари, юқорида баён қилганимиздек, "қадам"дан мурод биз билган оёқ эканига далолат қилади. Чунки мана шу бизга маълум бўлган оёқгина "қўйиш" билан сифатланади. Уни "Аллоҳнинг муқаддам ўтган буйруғи (амри)", деб таъвил қилиш эса, юқорида айтилганидек, бузуқ ва ботил гапдир" (Иқтибос тугади).

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz