Get Mystery Box with random crypto!

ИБРАТ Бир қул Имом Аъзам ҳазратларига деди: – Кейинги жумада | AHLI SUNNA | Расмий канал

ИБРАТ

Бир қул Имом Аъзам ҳазратларига деди:

– Кейинги жумада қул озод қилишнинг фазилатларидан гапирсангиз. Зора, хожамиз бизни озод қилиб юборса.

Имом Аъзам рози бўлдилар. Аммо орадан икки жума ўтгач, учинчи жума ваъзида қул озод қилиш ҳақида сўзладилар. Шу куни ўша қулни хожаси озод қилганини айтди. Сўнгра қул келиб, Имом Аъзам ҳазратларига деди:

– Ҳазрат, хожам ваъзингизни тинглаб қайтгач, мени озод қилди. Аммо нега икки ҳафта кейин бу ҳақда гапирдингиз?

Имоми Аъзам айтдилар:

– Сен менга илтимос қилган вақтингда пулим йўқ эди. Шундан кейин икки ҳафта пул йиғиб, қул сотиб олдим ва уни озод қилдим. Қул озод қилиш гаштини суриб, ўзим ҳис этганимдан кейин гапирдим. Агар ўзим қилмаган ишни сўзласам, унинг таъсири бўлмас; хожангиз ҳам сизни озод қилмаган бўлур эди.

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz