Get Mystery Box with random crypto!

Германиянинг CLAAS Концерни ва 'Автосаноат агро лизинг' ЛК МЧЖ | AgroTech KLASTER

Германиянинг CLAAS Концерни ва "Автосаноат агро лизинг" ЛК МЧЖ ўртасида ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди

CLAAS Концерни Молия бошқармаси бошлиғи Ханс-Йорг Маст бошчилигидаги делегация "Автосаноат агро лизинг"га ташриф буюрдилар.

- “AUTOSANOAT AGRO LIZING” МЧЖ фаолияти ва лизингга берилган техникалар тўғрисида, эришилган ютуқлар, юзага келаётган муамоллар ва уни ечимлари бўйича слайд кўринишида тақдимот тайёрланиб, мутахассислар томонидан CLAAS вакилларига шархлаб берилди.

CLAAS Концерни вакиллари томонидан ўзларини қизиқтирган савол ва таклифлар берилди ҳамда ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш бўйича иш олиб боришга тайёрлиги маълум қилинди.

Маълумот учун: Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида "Автосаноат агро лизинг" томонидан "ЎзКЛААСАгро" ҚК МЧЖнинг 60.4 млрд. сўмлик ғалла ўриш комбайнлари ҳамда юқори унумли тракторлари лизинг асосида берилди.

"Автосаноат агро лизинг"
матбуот хизмати

@uzAutoCV