Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА? 'Ўзгидромет' бу | Agro-Olam.Uz | Расмий канал

ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 11 май, пайшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +16..+18 даража илиқ, кундузи +32..+34 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +15..+20 даража илиқ, кундузи +28..+33 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +17..+22 даража илиқ, кундузи +30..+35 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +13..+18 даража илиқ, кундузи +30..+35 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +17..+22 даража илиқ, кундузи +33..+38 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +12..+17 даража илиқ, кундузи +27..+32 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +6..+11 даража илиқ, кундузи +20..+25 даража иссиқ бўлиши кутилади.