Get Mystery Box with random crypto!

#Фойдали_маълумот Ширага қарши кимёвий воситалар таъсир қилмас | Agro-Olam.Uz | Расмий канал

#Фойдали_маълумот
Ширага қарши кимёвий воситалар таъсир қилмаса, аччиқ қалампирдан фойдаланинг!

Бунинг учун аччиқ қалампир қайнатмаси билан ишлов берилади. Уни тайёрлаш учун 1кг аччиқ қалампир 1 соат давомида ёпиқ идишдаги 10 литр сувда қайнатилади. Кейин уларни майдалаб, қайнатмани 2 сутка давомида қоронғи жойда тиндириб қўйилади. Сўнгра тайёр бўлган воситани докадан ўтказиб, мевали дарахт ва сабзавот ўсимликларига пуркаш учун унинг 0,5 литрини 10 литр сувга қўшилади ва унга 40 грамм хўжалик совуни қириндиси аралаштирилади. Кечки салқинда пуркаш ишлари олиб борилиши, резина қўлқоп ва бошқа ҳимоя воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади.
agrobloger

Дўст ва яқинларга ҳам улашинг, обуна бўлинг!

@AgroOlamUz