Get Mystery Box with random crypto!

Эндиликда ҳоким ёрдамчиларининг кредит ажратиш бўйича тавсияси | Agro-Olam.Uz | Расмий канал

Эндиликда ҳоким ёрдамчиларининг кредит ажратиш бўйича тавсиясига ҳоким аралаша олмайди

161-сонли Ҳукумат қарори билан эндиликда ҳоким ёрдамчиларининг кредит ажратиш бўйича тавсия беришига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг аралашувига йўл қўйилмайди.

Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида аҳоли ва тадбиркорларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун 13 триллион сўм ажратилади. Оилавий дастурлар бўйича кредитларни йиллик 14 фоиз ставкада ажратиш тартиби сақлаб қолинади. Ҳоким ёрдамчилари ташаббуси билан баъзи тадбиркорларга 50 миллион сўмгача кредитлар гаровсиз берилади.

Қолаверса, дастурлар доирасида аввал кредит олиб, ундан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида тўлаган кичик тадбиркорларга фаолиятини янада кенгайтириши учун ушбу кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат берилади.

Дўстларга ҳам улашинг, обуна бўлинг!

@AgroOlamUz