Get Mystery Box with random crypto!

Иссиқхонада помидор меваларини тезроқ қизартиришнинг бўйича та | Agro-Olam.Uz | Расмий канал

Иссиқхонада помидор меваларини тезроқ қизартиришнинг бўйича тавсиялар

200г ўтин кулини 10л сувга қўшиб, ҳар бир поя тагига 1 литрдан озиқлантирилади. Бу тадбир суғорилган куннинг эртасига бажарилади.

10г Калий гуматини 200л сувга аралаштириб, ҳар 10 кунда, ҳар бир поя илдизидан 1,5 л дан озиқлантирилади.

Кўпинча помидорни қизартириш учун иссиқхона димланади, бу нотўғри! Аксинча юқори форточкаларни кўпроқ очинг. Хавонинг яхши айланиши қизаришни тезлатади.

Биринчи қизарган помидор меваларини вақтида теринг.

Биринчи шохгача жойлашган барча баргларини олиб ташланг. Бунинг натижасида пастки қисмларда ҳаво айланиши яхшиланади. Бу тадбир фитофтороздан ҳам сақлайди.

Мева шодасининг учида жойлашган ўсимтани олиб ташланг.

Ҳосил даврига 1 ой қолганда суғоришни камайтиринг. Бунда ер ости сизот сувларининг жойлашиш чуқурлиги ҳисобга олинади.

"Максиплант" биостимуляторини помидор барглари орқали озиқлантирилади. Бу ишлов меваларни йириклаштириб, қизаришни тезлатади.

Дўст ва яқинларга ҳам улашинг!

@AgroOlamUz