Get Mystery Box with random crypto!

ИССИҚХОНАДА ЭКИШ ОЛДИДАН ЗАРАРСИЗЛАНТИРИШ ТАДБИРЛАРИ (1-ҚИСМ) | Agro-Olam.Uz | Расмий канал

ИССИҚХОНАДА ЭКИШ ОЛДИДАН ЗАРАРСИЗЛАНТИРИШ ТАДБИРЛАРИ

(1-ҚИСМ)

Ҳозирда иссиқхоналарни зарарсизлантириш қуйидаги усуллар билан амалга оширилмоқда:

1). Намлаш усули.
2). Газлаш усули.
3). Аэрозол сепиш усули.

Экин экиладиган биноларни намлаш усули билан зарарсизлантиришда формалиннинг 2 %ли эритмаси метефос, рогор, трихлорметафос-3, карбофос, келтан ва шу каби препаратларнинг бирортаси билан қўшиб пуркалади. Бу моддалар билан намланган сатҳдаги зараркунандалар қириб ташланади.

Иссиқхоналарга намлаш усули билан 2 марта дори пуркалади: 1-марта, сўнгги ҳосил йиғиб-териб олиниши биланоқ. 2-марта эса, зарарсизлантирилган қолдиқлар ташқарига чиқариб ташлангандан кейин.

Препарат сепилаётган вақтда иссиқхонадаги ҳароратни 15°C дан паст бўлмаган ҳолатда сақлаш тавсия этилади.

Зараркунандаларга қарши қўлланиладиган газли дезинфекция — олтингугурт шашкаларини намлашдан ҳосил бўлган олтингугурт (50г/1 кв.м) ёки олтингугуртни дудлаш (100г/1кв.м) йўли билан ўтказилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger