Get Mystery Box with random crypto!

ДЕҲҚОНЛАР ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ МОЛИЯВИЙ ТОМОНДАН ҚЎЛЛАНАДИ... | Agro-Olam.Uz | Расмий канал

ДЕҲҚОНЛАР ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ МОЛИЯВИЙ ТОМОНДАН ҚЎЛЛАНАДИ...

Президентнинг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Бунга асосан, Молия вазирлиги томонидан Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 200 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилади. Ушбу маблағлар қуйидагиларга йўналтирилади:

«Томорқа хизмати» МЧЖлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

томорқа ер эгаларини молиявий таъминлаш.

Мазкур маблағларнинг 100 млрд сўми жорий йилнинг биринчи чорагида, қолган қисми ҳақиқий талабдан келиб чиқиб, кейинги чоракларда молиялаштириб берилади. Камида 50 млрд сўми «Туронбанк» АТБ орқали лимончилик йўналишидаги лойиҳалар учун ажратилади.

Шунингдек, жамғарманинг 413 млрд сўм миқдоридаги маблағлари тижорат банклари орқали кредит маблағлари ажратишга йўналтирилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger