2020-09-28 17:37:55
Меваларнинг сифатини белгиловчи кўрсаткичлардан бири уларнинг кимёвий таркибидир. Маълумки, қанд моддалари ва органик кислоталарнинг миқдори ва уларнинг нисбати меванинг истеъмолбоплигини ва таъмини кўрсатади. Ўрганилаётган маҳаллий ва интродукция қилинган олма навлари пишиш муддатларига кура ёзги, эрта кузги, кузги ва қишки навларга ажратилган.
Тадқиқотлар олиб борилаётган ёзги олма навларида «Первенец Самарқанда» нави назорат сифатида олинган.
«Ойдин» нави «Золотое Грайма» навининг уруғларини экиш орқали ажратиб олинган. Нав муаллифлари: А.Г. Шредер, Е.А.Шредер (Акад. М.Мирзаев номидаги БУваВИТИ). Меваларнинг ўртача вазни 120—150 г, баландлиги 5,0 см, эни 6,5 см. Мевалар таркибидаги умумий қанд моддаси 12,0%, титрланган кислоталилик 1,0%, қурук моддалар 20,5 фоизни ташкил этди, пишиш муддати июль ойининг учинчи декадаси, мевалари узунчоқ-думалоқ шаклда, оч яшил рангли. Эти оч-яшил, тиғиз, серсув, ўзига хос хушбуй таъмга эга. Хона шароитида серсувлигини йукотмаган ҳолда 20—25 кун сақданади.
«Рустамий» нави Р.Симиренко x Румянка алмаатинская навларини чатиштириш орқали ажратиб олинган. Меваларининг ўртача вазни 120—135 г, баландлиги — 6,6 см, эни — 6,8 см, пишиш муддати август ойининг биринчи ўн кунлиги. Мевалар таркибидаги умумий қанд моддаси 11,6%, титрланган кислоталилик 1,0 қуруқ моддалар 20,4 фоизни ташкил этди. Эти оч рангли, ўртача тиғиз. Мевалари юмалок, бир текис, тук қизил рангда, ташиш ва сақлашга яроқли, дастурхонбоп нав.
«Мантет» навининг келиб чикиши Канада бўлиб, меваларининг ўртача вазни 70—80 г, баландлиги 5,0 см, эни 6,0 см. Мевалари таркибидаги умумий қанд моддаси 9,4%, титрланган кислоталилик 1,2 қуруқ моддалар 20,2 фоизни ташкил этди, пишиш муддати июнь ойининг ўрталари. Эти оч рангли, ўртача тиғиз, серсув, нордон-ширин таъмга эга, ташишга яроқли, яхши сақланувчан нав.
«Старк Эрлист» навининг келиб чикиши АҚШ давлати бўлиб, меваларнинг ўртача вазни 70—80 г, баландлиги 4,0 см, эни 5,5 см, пишиш муддати июнь ойининг охирлари, мевалар таркибидаги умумий қанд моддаси 10,6%, титрланган кислоталилик 1,0%, қуруқ моддалар 19,5 фоизни ташкил этди. Мевалари бир текис, япалок, думалок, серсув, ёзги олма навлари орасида эртапишарлиги, мазали таъми билан ажралиб туради.
Ўрганилаётган эрта кузги навлар учун «Ред Делишес» нави назорат сифатида олинди.
«Болажон» нави Китайка-51хЗолотое Грайма навларини чатиштириш орқали ажратиб олинган. Нав муаллифлари: А.Г.Шредер, Е.А.Шредер. Меваларнинг ўртача вазни 40-60 г, баландлиги 3,5 см, эни 4,5 см, меваларнинг пишиш муддати июль ойининг охири-август ойининг бошлари. Мевалар таркибидаги умумий қанд моддаси 14,6%, титрланган кислоталилик 1,1%, қуруқ моддалар 21,0 фоизни ташкил этди. Мевалари тиниқ қизил рангли, эти оч сарғиш рангли, ўртача тиғиз, нордон-ширин таъмга эга, ташишга ва сақлашга яроқли, кайта ишлаш саноати учун яхши нав. Узок вақт сақланганда ҳам сифат белгиларини сақлаб қолади.
«Исроил» нави институт олимлари томонидан яратилган. Меваларининг пишиш муддати август ойининг ўрталари, мевалари йирик, юмалоқсимон, ўртача вазни 250— 300 г, баландлиги 7,5 см, эни 8,5 см. ни ташкил этади. Мевалари таркибидаги умумий қанд моддаси 16,6%, титрланган кислоталилик 1,1%, қуруқ моддалар 21,0 фоизни ташкил этди. Эти оқиш рангли, ўртача тиғиз, яхши сақланувчан нав.
«Вильямс Прайд» нави Украинадан келтирилган бўлиб, ташки куриниши жихатидан «Первенец Самарқанда» на- вига ўхшайди, аммо «Первенец Самарқанда» навидек ўзига хос хушбуй ҳидга эга эмас. Меваларининг пишиш муддати июнь ойининг охири, июль ойининг биринчи ўн кунлиги, меваларининг ўртача вазни 100—110 г, баландлиги 4,5 см, эни 6,5 см. Мевалари таркибидаги умумий қанд моддаси 13,8%, титрланган кислоталилик 1,0%, қуруқ моддалар 20,0 фоизни ташкил этди. Эти оч саргиш рангли, серсув, хона шароитида 15—20 кун сақланади.
Пристин нави Украина давлатидан келтирилган бўлиб, ташки кўриниши билан бошқа навлардан ажралиб туради. Меваларининг пишиш муддати июль ойининг биринчи ўн кунлиги, меваларнинг ўртача вазни 140—160 г, баландлиги 5,5 см, эни 6,5 см. Мевалар таркибидаги умумий қанд моддаси 13,7%, титрланган кислоталилик
115 viewsAgro Admin, 14:37