Get Mystery Box with random crypto!

ХИТОЙДА ЎСИМЛИКЛАР КАСАЛЛИКЛАРИГА АНИҚ ТАШХИС ҚЎЙИШ УЧУН НЕЙРО | AGROBLOGER

ХИТОЙДА ЎСИМЛИКЛАР КАСАЛЛИКЛАРИГА АНИҚ ТАШХИС ҚЎЙИШ УЧУН НЕЙРОН ТАРМОҒИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ.

Нанкин ўрмон хўжалиги университети (Хитой) тадқиқотчилари гуруҳи табиий шароитда ўсимликлар касалликларини аниқ таснифловчи МSUN номли янги ва нисбатан оддий нейрон тармоғини ишлаб чиқди. Тадқиқот Plant Phenomics журналида чоп этилди. Бу ҳақида
AgrpExpert.md хабар бермоқда.

Олимлар МSUN’ни назорат остидаги лаборатория муҳитида ўсимлик касалликларини таснифлашга ўргатишди ва энди у мураккаб дала шароитида ўсимликлар касалликларини аниқлай олади.

Бу галги ёндашув аввалги ишланмаларнинг камчиликларини бартараф этади. Мисол учун, далада тўпланган тасвирлар мураккаб, чунки улар бир нечта барглар, ностандарт бурчакларга эга ва лойқа бўлиши мумкин. МSUN касалликларни аниқ таснифлаш учун ушбу мураккаб маълумотларни қайта ишлай олади.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, МSUN назорат қилинадиган муҳитда ва дала шароитида бир хил маълумот тўпланганида юзага келадиган номувофиқликка халал бермайди.

Муҳими, гуруҳ MSUN’нинг касалликларни таснифлаш даражаси аниқлигини ўсимликлар касалликлари бўйича бир неча мураккаб маълумотлар тўплами билан тасдиқлади. Таниқли маълумотлар базалари (PlantDoc, Plant-Pathology, Cоrn-Leaf-Diseases ва Tomato-Leaf-Diseases)нинг ахборотларини синовдан ўтказишда МSUN жорий классификаторлар тўпламидан устун келди.

Гуруҳ мураккаб маълумотлар тўпламини қайта ишлаш қобилиятини ҳисобга олган ҳолда MSUN’нинг истиқболига оптимистик баҳо бермоқда. Улар MSUN’нинг замонавий касалликлар классификаторларига хос ноаниқликни енгиб ўтишга қодир бўла олиши ва касалликларни аниқлаш муаммолари ҳақида муҳим маълумот бериш орқали ўсимликлар патологияси бўйича келажакдаги тадқиқотларга кўмак беришига ишонч билдирмоқда.

East-Fruit.com


AGROBLOGER канали:
@agrobloger