Get Mystery Box with random crypto!

Агро хаёт

Kanal manzili: @agro_hayot
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 19.78K
Kanalning ta’rifi

Аграр соҳадаги энг катта жонли аудиторияга эга канал.
Боғдорчилик деҳқончилик ва иссиқхона йўналишида Ўзбекистонда биринчи ўринда турадиган агро канал. Аъзо бўлинг ва кузатиб боринг!
Реклама бўйича: @agroproectt
Якшанба дам олиш куни!

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 138

2022-11-08 08:53:02
Бодом етиштириш!

Бодом уруғидан купайтирилади, аммо уруғидан кўпайтирилган бодомнинг
нав сифати яхши сақланмайди, шунинг учун пайвандлаш йўли билан маданий
навларини етиштириш лозим бўлади. Айрим холларда буйи паст (пакана),
Қурғоқчиликка нисбаттан чидамли кучатлар етиштиришда пайвандтаг сифатида
бодомнинг Бухоро ва Тиконли турларидан хам фойдаланилади. Тахир бодом уруғлари
соғлом, йирик дарахтлардан тайёрланади. Уруғларни ерга кузда ёки эрта бахорда
маълум чуқурликда сепилади. Бахорда экиш учун уруғ стратификатсия килинади, яъни пўчоининг қалинлигига караб 1- 1,5 ой мобайнида қумланади. Экиш микдори
гектарига 300- 350 кг.
Кўчатзор барпо қилиш учун Рориладиган, текис ер ажратилиб, кузда
гектарига 20-25 тонна чириган гўнг ва 150-180 кг фосфорли ўғит солиниб 45-50
см.гача чуқурликда хайдалади, 15-18 см культивация қилиниб борона қилинади.
Оралиги 70 см бўлган эгатларга 6-8 см чуқурликда ва 8-12 см масофида уруғлар
қадалади. Об-ҳаво шароитига қараб ўсиш даврида 8-12 марта суғорилади. Кўчат
қатор оралиғи ҳар бир суғоришдан кейин юмшатилади ва бегона ўтлардан
тозаланади. Пайвандлаш олдидан кучатзор албатта суғорилади ва танаси пастки
бачки новдалардан тозалананади. Бодом, мевачиликда кулланадиган оддий «Т»-усулида
уланади. Келгуси йил эрта баҳорида кўчатнинг пайванд қилинган жойидан тепа қисми
батамом кесиб ташланади. Кўчат тез ўсиши ва пайванд яхши тутиши учун
кўчатларни ўз вақтида ва сифатли парваришлаш лозим. Кўчатларнинг ўсиш
даврида гектарига 90 кг азотли, 60 кг фосфорли ва 20 кг калий ҳисобида ўғит
сольинади. Куртакларнинг тўғри ва ёш новдаларнинг тез ўсишини таъминлаш учун
еввойи шохларни ўз вақтида бутаб туриш лозим. Яхши парвариш қилинган
ниҳолларни бўйи кузга бориб 1-1,5 метрга етади, ўсув даврини яхши тугаллайди.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг

https://t.me/agro_hayot
2.5K views05:53
Ochish/sharhlash
2022-11-08 08:23:38
Узумни ноябрьда биз билан экинг!

Кузги экишнинг афзалликларидан бири сизда экиш муддати бўйича вақт бемалол бўлади.  Яъни ерлар музламагунча экиш мумкин! Ноябрьда экилса бахорга бориб, ривожи жуда тез бўлади! Чунки у бахоргача янги мухитга мослашиб олади!
Агар биз билан бирга токзор яратишни истасангиз сиз энг тўғри  йўлдасиз!
Сабаби биз барча агротехник тавсияларни харидорлар учун  бепул бериб борамиз!

Хозир бизнинг кўчат плантациямизда қуйидаги навлар мавжуд:

МЕРС
ҚОРА ДАМСКИЙ
ОҚ ДАМСКИЙ
Ф1
РИЗАМАТ ОТА
ХУСАЙНИ
ҚОРА КИШМИШ
ОҚ КИШМИШ
КЕТМОНСОПИ
ТОЙФИ
РИСЛИНГ
РЕКАСТИЛ
КУРЗИНИСКИЙ
БАЯН ШИРИН 

Манзил:  Фарғона вилояти,  Қўштепа тумани.
Кўчатлар цертификатланган
Тўлов сиз истаган усулда.
Доставка бор.

Мурожаат учун:

Эгамбердиев Бобуржон.

  +998976883336
+998998863336
+998908363336

Кўчатлар хақида  батафсил маълумот олиш учун:

https://t.me/niholuzumkochatlari
2.4K views05:23
Ochish/sharhlash
2022-11-08 06:46:59
Энг фойдали ёнғоқлар

Хандон писта — холестерин миқдорини камайтиради, ҳужайраларни нобуд бўлишидан ҳимоя қилади, таркибидаги зеаксантин ва лютеин кўзлар саломатлигини мустаҳкамлайди.

Бодом — инсулин ишлаб чиқарилишини камайтиради, ортиқча тана вазнини камайтиради, ҳужайраларни эркин радикаллар таъсиридан ҳимоя қилади.

Пекан (Ҳинд ёнғоғи) — хоьестерин балансини меъёрлаштиради, организм ишчанлигини оширади, бош оғриғида (мигрень) фойда беради.

Кедр ёнғоғи — иштаҳани пасайтиради, цинк ва магний элементига жуда бой.

Фундук (ўрмон ёнғоғи) — таркибида кўп миқдордаги витамин Е тери, тирноқ, кўз ҳолатини яхшилайди, атеросклерозни олдини олади.

Кешью (гажжак) — темир ва мис элементларига бой.

Грек ёнғоғи (оддий ёнғоқ) — хавотир ва депрессияни яхши олади, уйқуни яхшилайди, хотирани кучайтиради.

Эслатма ёнғоқлар ёғли маҳсулот ҳисобланиб, бир кунлик нормаси 10 дона.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг
Танишларга улашинг.

https://t.me/agro_hayot
3.5K viewsedited  03:46
Ochish/sharhlash
2022-11-07 17:26:14
"супермашина"- бепул комбайн!

Маккажўхорини йиғиб олиш учун харажатсиз,  ва хеч қандай ёқилғи  сарф қилмайдиган "техника"  борлигини биласизми?  Ўзи юриб ўзи жўхори пояларини ўриб кетади.  Дизел хам электр хам шарт эмас.  Нархи хеч қанча эмас.  Баъзан бепул хам.  Фақат  тўғри йўналиш берилса бас.  Яхшиси видеода ўзингиз кўринг.

Энг яхши тавсияларни ўтказиб юбормаслик учун каналга аъзо бўлишни унутманг !

Танишларга юборинг.

https://t.me/agro_hayot
3.1K views14:26
Ochish/sharhlash
2022-11-07 16:52:01
Помидор экишга оид тавсиялар:

– Помидор уруғини экишдан олдин кимёвий препаратлар билан белгиланган тартибда ишлов бериш;
– Тупроқ ва иқлим шароитларини ҳисобга олиб, помидор куясига чидамли бўлган нав ва дурагайларни танлаш, уларни илмий асосда жойлаштириш; 
– Помидор экишда экинларни алмашлаб экишни тўғри ташкил этиш;
– Кузги шудгорни сифатли амалга ошириш орқали қишловга кетадиган фазаларини йўқотиш; 
– Иссиқхонада мавсум якунланганидан сўнг олиб чиқиладиган ўсимлик қолдиқларини махсус ковланган чуқур ва ўраларга кўмиш ишларини ташкил этиш;
– Кўчатхоналардан куя ва бошқа касалликлар билан зарарланмаган кўчатларни танлаш, далага экиш олдидан кўчатларга кимёвий ишлов бериш; 
– Феромон тутқичларни (пайдо бўлиш муддатларини билиш ва қисман кураш чораси учун ) уларни авлод бериш ва кўпайиш муддатларига асосан тизимли равишда қўллашни ташкил этиш.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

T.me/agro_hayot
2.6K views13:52
Ochish/sharhlash
2022-11-07 16:21:37
Eng zamonaviy,  enga sara gul va o‘simliklar urug‘i faqat  bizda!

Mevali, dorivor gullar,  piyozli va boshqa turdagi gullar, turli o‘simliklar urug‘lari:

Kolus
Kalendula
Eustoma
Begoniya ampelniy
Kufeya
Lupin
Georgina

Oq baqlajon
Qizil baqlajon
Mini tarvuz
Mini xandalak
Malina sariq
Tuvakda o'sadigan bodring
VA pamidor
Artishok
Pasternak
Steviya
Tarhun.... va boshqa turdagi ekinlar.

Murojaat uchun: 
+99894 630 11 37 Dilfuza.
Butun O‘zbekiston bo‘ylab dostavka.

Urug‘lar xaqida batafsil ma'lumot:

https://t.me/uruglargul
2.6K views13:21
Ochish/sharhlash
2022-11-07 15:09:02
Булғор қалампири цитрус меваларига нисбатан кўпроқ "С" витамини сақлайди!

Бир дона, ўртача катталикдаги
• Қизил булғор қалампирида — 152 мг
• Апельсин — 100 мг
• Яшил булғор қалампирида — 95 мг.

Булғор қалампири қон томирларини мустаҳкамлайди, ортиқча холестеринни йўқотади.
С витаминига бойлиги нуқтаи назаридан сабзавотлар орасида етакчи ҳисобланади. Айниқса, сабзавотнинг қалпоқчаси атрофида бу витамин жуда сероб.
С витамини (аскорбин кислота) ҳужайраларни ёшартиради, капилляр томирларни мустаҳкамлайди, тромбоз эҳтимолини камайтиради.
Маҳсулот таркибидаги В, РР и А витаминлари умумий иммунитетни яхшилайди. Улар организмдаги эркин радикалларни нейтраллаштиради, бу эса онкологик касалликлар профилактикасида муҳимдир.
Сабзавот таркибида ноёб модда – ликопин бўлиб, у юрак касалликларидан ҳимоялайди, хавфли ўсмаларнинг ривожланишига йўл қўймайди.
Булғор қалампири ички органларни тромблардан, патологик ўзгаришлардан ҳимоялайди. Шу боис сурункали касаллиги борларга тавсия этилади.
Булғор қалампирининг мағзи билан милкларни ишқалаш уларнинг қонашини тўхтатади, оғиз бўшлиғи касалликларини даволайди.
Булғор қалампири 90 фоиз сувдан иборат бўлгани боис парҳезбоп саналади. 100 грамм маҳсулот 27 килокалория сақлайди.
Булғор қалампири овқат ҳазм қилиш тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Овятланишдан аввал бир дона булғор қалампирини ўз ҳолича истеъмол қилиш овқатнинг тез ва енгил ҳазм бўлишига ёрдам беради.
Тери, соч ва тирноқлар саломатлигида ҳам ижобий рол ўйнайди.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг

T.me/agro_hayot
3.3K views12:09
Ochish/sharhlash
2022-11-07 14:09:57
Barcha turdagi mevali ko'chatlar bor!
Tel: 902771767 Sherzodbek.
https://t.me/Mevali_kochat_intensiv
3.0K views11:09
Ochish/sharhlash
2022-11-07 12:19:31
Дунёда олманинг 7.5 мингдан ортиқ навлари бор,  улар орасида жуда кам учрайдиганлари хам бор.  Масалан,  қора олмос нави.  Бу рангнинг сири нимада? 
Бу ўзига хос иқлим шароитлари  билан боғлиқ.  Қора олма Тибет тоғларида,  денгиз сатҳидан 3100 метр баландликда ўсади.  Нав махсус пайвандлаш технологиясидан фойдаланган холда яратилган.
Қора олмос нави ғайриоддий ранга эга бўлгани туфайли  уни Пекин,  Шанхай ва Гуанжоудаги элита супермаркетларда чекланганн миқдорда сотилади.  Хар бир меваси тахминан 7.5 доллар туради.  Уларнинг таъми ширин ва сершира,  фойдали минераллар ва макро микро элементларга бой.

Танишларга юборинг.
Каналга аъзо бўлинг.

http://T.me/agro_hayot
4.0K viewsedited  09:19
Ochish/sharhlash
2022-11-07 10:46:02
Деформация — зарарланган ўсимлик аъзосининг шакли бузилишидир. Барглар буралиши, ипсимон шаклга кириши, баргларда бурушиқлар (ажинлар) пайдо бўлиши, барглар серяпроқ бўлиб қолиши (махровость), мевалар шакли хунуклашиши – буларнинг барчаси деформация мисолларидир. Деформациянинг сабаби - озуқа моддалар оқиб келиши ёки ассимилятлар оқиб кетиши жараёнлари бузилиши, тўқима элементлари бир тезликда (равон) ўсмаслиги ва бошқалардир. Масалан, баргларда бурушиқлар пайдо бўлиши ва улар жингалак бўлиб қолишининг сабаби мезофилл ва барг томирчалари равон ўсмаслиги, барглар ипсимон шакл олишининг сабаби эса фақат барг томирчалари равон ўсмаслигидир. Барг буралиши ўтказувчи система бузилиши ва ассимилятлар оқиб чиқиши издан чиқиши натижасида юз берадиган барглар крахмал билан нормадагидан кўп тўлиб кетиши билан боғлиқдир. Деформациялар замбуруғлар, бактериялар ва фитоплазмалар қўзғатадиган касалликларга хос белгилардир.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг

T.me/agro_hayot
3.4K views07:46
Ochish/sharhlash