Get Mystery Box with random crypto!

Энг яхши мандаринларни танлаш сири нимада? Қиш мавсуми кириб | Агро хаёт

Энг яхши мандаринларни танлаш сири нимада?

Қиш мавсуми кириб келябди. Бу мавсумда мандаринни севиб истеъмол қиламиз. Баъзан сотиб олинган манларинлар сувсиз ва бемаза чиқиб қолиши мумкин. Хўш, мандарин танлаётганда нималарга эътибор бериш керак.

Мандарин сотиб олаётганда пўсти чиройли, доғларсиз ва бир текисини танланг.

Ҳар бир мевани синчковлик билан текшириш керак. Хушбўй, қаттиқ, бир текис рангга эга бўлган ва пўстига шикаст етмаган мева энг яхшиси ҳисобланади.   

Мандарин жуда юмшоқ ёки қаттиқ, ёхуд қуруқ бўлмаслиги керак. Унинг яшил барглари ҳамма вақт ҳам янгилигини билдирмайди. Айтилишича, мева қанчалик енгил бўлса, унинг таъми шунча нордон бўлади.

Таъкидланганидек, пишган мевалар узоқ вақт сақланмайди.

Мандаринни музлатгичнинг махсус бўлинмасида олти даража илиқ ҳароратда сақлашингиз ва пўстига ўсимлик мойи суриб қўйишингиз керак. Шунингдек, мевани елим халтачаларда сақламаслик, қуриб кетишига йўл қўймаслик муҳимдир.

Бундан ташқари, сиз новдалардаги баргларни олиб ташламаслигингиз лозим — бу меваларни  сақлашга ёрдам беради. Цитрус меваларни ушлаганингиздан кейин қўлларингизни яхшилаб ювишингиз лозим, чунки мевалар ташилишидан олдин олтингугурт аралашмалари билан ишланади, бу астматик таъсирга олиб келади. Цитрус мевалари ўралган қоғоз ва улар сақланадиган идишларга антисептик ишлов берилган бўлиши, бу меваларга ҳам тушиши мумкин. Шу сабабли, овқатланишдан олдин уларни илиқ сув билан яхшилаб ювиш тавсия қилинади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot