Get Mystery Box with random crypto!

Қовоқ етилганлигини қандай аниқласа бўлади? Қовоқ пишганлигин | Агро хаёт

Қовоқ етилганлигини қандай аниқласа бўлади?

Қовоқ пишганлигини беш белгиси:

– агар банди қуриб, тахтасимон бўлиб қолган ва ушлаганда қаттиқ бўлса, демак қовоқ пишган;

– баргларни ранги қочиб, қуриб бошлаши ёки сарғайиши мумкин. Агар палак ҳали яшил ва сувли бўлса ва баргларнинг ранги энди-энди қочаётган бўлса, ҳосилни йиғиштиришга ҳали эрта;

– меваларни (ҳосилни) ранги тўйинган бўлади. Навига кўра қовоқ турли рангларда бўлиши мумкин. Шунинг учун қандай ранг бўлса ҳам уни тўйинганлигига диққат қилиш лозим;

–  қовоқ пўстлоғи зич, қаттиқ, жилосиз ва бармоқ билан босганда ботмайди;

– қўл билан урганда пишган қовоқдан жаранглаган овоз чиқади.

Агар юқоридаги 5 белги намоён бўлса, у ҳолда қовоқ пишган ва уни йиғиб олса бўлади..

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot