Get Mystery Box with random crypto!

Пиёз нархи кўтарилиши кутилмоқда. Бу хақида Ўзбекистон  озиқ | Агро хаёт

Пиёз нархи кўтарилиши кутилмоқда.

Бу хақида Ўзбекистон  озиқ овқат саноати уюшмаси хабар берди.
Покистон сўнгги уч ойда Ўзбекистон пиёзининг асосий харидори бўлиб, унинг Ўзбекистондан ушбу маҳсулот умумий экспортидаги улуши: август ойида – 70 фоизни, сентябрда – 79 фоизни, октябрь ойининг дастлабки икки ўн кунлигида — 92% ни ташкил этди.

Кўпчиликка маълумки, Покистон 2022 йилда ҳалокатли сув тошқинлари оқибатида маҳаллий экинлар нобуд бўлиши сабабли, Ўзбекистондан пиёз импорт қила бошлади.

Бироқ октябрь ойининг дастлабки йигирма кунлигида Ўзбекистондан Покистонга пиёз жўнатиш ҳажми август ва сентябрь ойларига нисбатан бир неча баробар ошди. Бунинг асосий омилларидан бири Ўзбекистон ички бозорида ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархлари пасайиши ҳисобланади.

энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг. Аъзо бўлинг.

@agro_hayot