Get Mystery Box with random crypto!

ТЕНГСИЗ КАПАЛАК, хавфли зараркунанда! (Porthethria dispar L.) | Агро хаёт

ТЕНГСИЗ КАПАЛАК, хавфли зараркунанда! (Porthethria dispar L.) —

тангақанотлилар туркумига мансуб ҳашарот. Қанотлари ёзилганда эркагиники 5 см, урғочисиники 7 см. Эркак капалак қорамтирқўнғир, урғочиси оқ ёки қорамтир сарғиш рангда. Тенгсиз капалак дунёда кенг тарқалган ҳашаротлардан бири. Ўрта Осиёда тоғолди ва тоғли зоналарда кўп, пастки текисликларда камроқ учрайди. Қурти олма, нок, олча, олхўри, ўрик, жийда, писта, бодом, ёнғоқ ва б. мевали ҳамда дуб, терак, тол, шумтол, заранг каби ўрмон дарахтлари баргларини жиддий зарарлайди. Зарарланган мевали дарахтлар шу йили мева бермайди. Тенгсиз капалак тухум даврида қишлайди, баҳорда тухумдан чиққан қуртлари янги чиққан дарахт барглари билан тўдатўда бўлиб озиқланади, катта ёшдахи қуртлари тарқалиб кетади. Июнь бошларида юпқа пилла ичида ёки эски пўстлоқ остида, барглар орасида ғумбакка айланади, июнь ойи ўрталарида капалаклари учиб чиқади. Урғочи капалаклар июль ойи бошларида дарахтлар танасининг пастки қисмига, девор ёриқларига 250—500 тагача тухум қўяди. Тухумини танасидан ажратган тукчалар билан беркитиб қўяди. Йилига бир марта авлод қолдиради. Обҳаво қулай келган йиллар жуда кўпайиб, мевали ва ўрмон дарахтларига катта зарар етказади.

Кураш чоралари: қишлаб ётган тухумлари механик усуллар билан йўқотилади. Ёш қуртларга қарши Би58 (2,0 л/га), сумиальфа (0,5 — 1,0 л/га), нурелД (1,0 л/ га) ва б. кимёвий препаратлар пуркалади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot