Get Mystery Box with random crypto!

90 хил ўсимлик етиштираётган миришкор! Фарғона вилоятининг ҳа | Агро хаёт

90 хил ўсимлик етиштираётган миришкор!

Фарғона вилоятининг ҳар бир ҳудудида томорқачиликда ўзига хос мактаб яратилган бўлиб, бу минглаб оилаларнинг даромад манбаи бўлмоқда.
Ўзбекистон туманидаги Эски Яйпан маҳалласида яшовчи Бахтиёржон Сулаймоновнинг 7 сотихли томорқасида бир қарич бўш ер тополмайсиз. Бу хонадон эгасининг омилкорликдаки узоқ йиллик қизиқишлари ва меҳнатлари маҳсули, ўзига хос тажриба майдончаси, десак хато бўлмайди.

Сабаби, бу мўъжазгина ҳовлида 90 хилга яқин турдаги ноёб ва камёб ўсимликлар етиштирилмоқда. Улар орасида шифобахш ўсимликлар ҳам талайгина. Томорқадаги фундук (ўрмон ёнғоғи), годжи (“Тибет барбариси”), пекан ёнғоғи, сумах (сирка дарахти), оқ қайин, бамбук, манго, киви, лонган, личи, бергамот, папая, апельсин, мандарин, ананас, голубика, қорағат (смородина), чаканда (облепиха), жасмин, магнолия каби ноёб ва манзарали дарахтлар, экзотик мевалар, гул кўчатлари, доривор ўсимликлар яшилликка бурканган.

Шимолий Америка, Италия, Хитой ва бошқа кўплаб чет давлатлардан келтирилган кўчатлар ўзимизнинг иқлимга мослаштирилган. Зиёлилар оиласидан бўлган уста омилкорнинг таъкидлашича томорқачилик ҳадисини аслида раҳматли отасидан ўрганган.

Кўпдан буён томорқасидаги ноёб доривор ва зиравор ўсимликлар ёрдамида шифоталаб ҳамюртларнинг дардига ҳам малҳам бўлиб келмоқда.


– Ўтган йили етилган бамбук кўчатини ҳар 3-4 тасини 500 минг сўмдан, 4 йиллик пекан ёнғоғи кўчатини эса 170 минг сўмдан харидорларга етказиб бердик, – дейди 57 ёшли хонадон эгаси. – Самарқанд, Тошкент вилоятларидан эшитиб, қизиқиб, олиб кетишди. Бундан ташқари бошқа кўплаб ноёб гул ва дарахт кўчатларига юртдошларимизнинг қизиқиши катта. Ҳозирда фундукнинг 500 тупини палғари усулида кўпайтириб қўйдим. Бир дона кўчати олтмиш минг сўмдан туради. Эндиликда, томорқанинг ўзида мазкур ўсимликларни янада кўпайтиришга мўлжалланган махсус лаборатория ҳам ташкил этмоқчиман.

Энг яхши агро тавсияларни кузатиб бориш учун каналга аъзо бўлиб қўйинг!

@agro_hayot