Get Mystery Box with random crypto!

Қуйида юртимиз иқлим шароитига мослашган юқори ҳосилдорликка э | Агро хаёт

Қуйида юртимиз иқлим шароитига мослашган юқори ҳосилдорликка эга бодринг навлари келтирилган:

Ф1 ҳосилдор дурагай нав – тезпишар, ялпи униб чиққанидан 40-44 кун ўтгач, биринчи ҳосили терилади. Ҳосилдорлиги гектарига 30-35 тоннагача етади. Меваси цилиндрсимон шаклда, майда, чўтир кўринишда бўлади. Ранги оч яшил, оқ йўллари бор, оғирлиги 100-110 гр тенг. Консервалаш, тузлаш ва янги узиб олинган ҳолда истеъмол қилиш учун етиштирилади. Консерваланган ва тузланган бодрингларни технологик сифати яхши бўлади.

Гулноз нави – ўртапишар, ялпи униб чиққанидан то биринчи теримгача 46 кун ўтади. Ҳосилдорлиги ҳар гектардан 20-25 тоннага етади. Меваси текис, яшил тусли, цилиндр шаклда бўлади. Мевасининг узунлиги 14-15 см, диаметри эса 4-4,5 см етади. Ўртача катталикдаги бодринг оғирлиги 112 гр тенг бўлади. Бу нав ун-шудринг касаллигига чидамли ҳисобланади.

Парад нави – эртапишар нав бўлиб, ёзги мавсумда етиштирилса, ҳосилдорлиги гектаридан 15-20 тоннагача етади. Меваси яшил тусли, овал цилиндр шаклида, чўтир бўлади. Консервалаш, тузлаш ва салат тайёрлаш учун мўлжалланган. Ун-шудринг касалллигига чидамли нав.

Конкурент нави – ўртапишар нав бўлиб, ёзги мавсумда экилганда, ҳосилдорлиги ҳар гектаридан 15-20 тоннани ташкил этади. Палагининг узунлиги 100-140 см гача етади. Меваси тухумсимон цилиндр шаклида, юзаси чўтир кўк-оқиш тусда бўлади. Мевасининг оғирлиги 60-90 гр гача бўлади. Консерва саноати учун мўлжалланган.

Навруз – тезпишар нав бўлиб, уруғидан униб чиққанидан то биринчи теримгача 40-45 кун вақт ўтади. Эртаги, ўртаки, кечки мавсумларда экишка яроқли. Гектаридан 20-30 тонна ҳосил етиштириш мумкин. Найчаси цилиндр шаклида, туклари оқ аралаш. Меваси силлиқ, кўм-кўк, ялтироқ тусда бўлади. Узунлиги 11-12 см, диаметри 4-4,5 см, оғирлиги 100-160 гр гача етади. Меваси маззали, эти юмшоқ, қарсиллама, ҳиди ҳушбўй, серсув бўлади.

Бундан ташқари, мамлакатимиз деҳқонлари аввалдан синашта бўлган бошқа турдаги бодринг навларини ҳам экиб келишмоқда.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot