Get Mystery Box with random crypto!

Уруш буғдой нархини яна кўтарди. Дунё ҳали ҳам очлик хавфи ост | Агро хаёт

Уруш буғдой нархини яна кўтарди. Дунё ҳали ҳам очлик хавфи остида

Дунёда буғдой нархи деярли 5 фоизга ошди. 10-октябрь, душанба куни тушдан кейин Чикаго товар биржасида декабр фючерслари нархи деярли 5 фоизга ошган. Бу ҳақда bloomberg хабар бермоқда.

Буғдой бир бушел учун 9,1925 долларгача кўтарилди, бу ой бошидан бери энг катта ўсиш. Умуман олганда, жорий йилда нархлар 19 фоизга ошган. Маккажўхори ва соя ловиялари ҳам 1 фоиздан кўпроқ ўсди.

Bloombergнинг таъкидлашича, нархлар Россия ва Украинадан Қора денгиз орқали ғалла етказиб берилиши билан боғлиқ хавотирлар фонида кўтарилмоқда. Можаронинг кучайиши иккала томон ҳам Украина озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича келишувни узайтиришга рози бўладими ёки йўқлигини савол остига қўяди. Шартнома бир ой ичида тугайди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижда сотишнинг ҳар қандай секинлашиши бутун дунё бўйлаб асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошишига олиб келади, деб таъкидлайди Bloomberg.

Энг сара агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot