Get Mystery Box with random crypto!

Бугун анор фестивали бўлиб ўтади. “Мевалар қироли”, “Минг д | Агро хаёт

Бугун анор фестивали бўлиб ўтади.


“Мевалар қироли”, “Минг дардга даво”, “Жаннат меваси” каби тарифлар билан улуғланадиган анорнинг жаҳонда 500 дан ортиқ тури парваришланади. Ўзбекистонда эса 30 дан ортиқ нави бор. Шифобахш хусусиятлари билан аҳамиятли бўлган анорнинг пўсти, илдизи, гули, донаги ва баргларидан ҳам турли касалликларни даволашда фойдаланилган

5- октябрьда "Ўзбекистон анорчилар куни"  республика фестивали ўтказилади.  Фестиваль Сурхандарё вилояти Шеробод туманидаги Sherobod Anor Impex МЧЖ худудида  бўлиб ўтади.

Унда қуйидаги номинациялар бўйича танловлар ташкил этилиб, ғолиблар, диплом ва қимматбаҳосовғалар билан тақдирланади.

Энг маззали анор шарбати 2022

Энг катта анор 2022

Энг чиройли анор тозалаш.

Ўзбекистон Анорчилар ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган тадбирда хорижлик ва маҳаллий мутахассислар, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан анор етиштирувчилар иштирок этади.
Анор сайлига мархамат!

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатинг

https://t.me/agro_hayot