Get Mystery Box with random crypto!

Нима учун хонаки гулларнинг ғунчалари тўкилади? Гул совуқ | Агро хаёт

Нима учун хонаки гулларнинг ғунчалари тўкилади?

Гул совуқ елвизакда турса у нафакат ғунча ташлайди, балки баргини ҳам тўкади.

Қуйилаётган сув ўта совуқ бўлса. Ўсимликка берилаётган сув юмшок, тинган ва хона ҳароратида бўлиши керак.

Тувакдаги тупроқ ўта куриб кетса ёки аксинча захлаб кетса хам ғунча ташлайди. Суғоришни меъёрга солиш керак.

Тупроқнинг қуввати кетса. Дастлаб гулни ўғитлаб, очилишига қўйиб бериш керак. Очилиб бўлгач, янги тупроққа экилади.

Ғунча тўкилишига ўргамчаккана, шира, трипс ва бошка зараркунандалар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Уларга қарши тегишли дорилар билан ишлов беринг.

Яқинларга ҳам улашинг!

Ўзбекистондаги энг катта агро каналга обуна бўлинг.

t.me/agro_hayot