Get Mystery Box with random crypto!

Биласизми, омбордаги донлар (айниқса экспорт қилинадигани) фум | Агро хаёт

Биласизми, омбордаги донлар (айниқса экспорт қилинадигани) фумигация қилиниши шарт.

Бунда фумигациялаш ёпиқ биноларда хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиб ўтқазилади. Магтоксин 660 фумиганти таблеткалари 5 грамм 1м³ майдонга сарфланиб озиқ-овқат ва уруғлик учун ишлатиладиган дон 5-10 кеча-кундуз давомида дудланади ёки Фастфос 56 фумиганти 3 грамм 1м³ миқдорда сарфлаб бўш омборда ёки 8 грамм 1м³ миқдорида сарфлаб 2,5 м гача хирмон қилиб тўкилган ёки қопланиб усти брезент ёки полиэтилен плёнка ёпилган озиқ-овқат ва уруғлик учун ишлатиладиган дон 10 кеча-кундуз давомида дудланади.

Яна бир усул: Метил бромид (Метабром 980) 30- 100 г/1м³ сарфлаб қўллаш ҳам мумкин.

Унутманг, Фумигация қилиб бўлингач одамлар 4-6 кун яхшилаб шамоллатилгандан кейин кириш мумкин.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

Агро ҳаёт — сизга энг яхшиларини илинамиз!

t.me/agro_hayot