Get Mystery Box with random crypto!

Навбатдаги учрашув ФАОнинг бош директор ўринбосари Владимир Ра | Агро хаёт

Навбатдаги учрашув ФАОнинг бош директор ўринбосари Владимир Рахманин билан бўлиб ўтди. Суҳбат давомида ФАОнинг Ўзбекистондаги фаолиятини кучайтириш, соҳага кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик, дунёда қишлоқ хўжалиги секторида юз бераётган янгиликларни босқичма-босқич Ўзбекистонда жорий қилиш билан бирга ёшларни билим олишлари ҳамда амалиёт билан боғлиқ масалалардаги ҳамкорлик ҳақида ҳам гаплашиб олинди.

Эстония қишлоқ масалалари ва қишлоқ хўжалиги вазири Мадис Каллас билан бўлган мулоқотда эса ҳамкорликнинг янги босқичлари мухокама қилинди.

Эстонияликларга органик маҳсулотлар етказиб бериш, қўшма таълим дастурлари, ёшларни илмий салоҳиятини юксалтириш, чорвачилик, уруғчилик каби қатор йўналишларда истиқболли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари мухокама етилди. Жаноб Каллас ўз навбатида балиқчилик, увилдириқлар етиштирш бўйича ҳам шериклик қилиш мумкинлигини таъкидлади.

Исроил қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудлари вазири Ави Дихтер билан ўтказилган учрашувда Оролбўйи муаммолари ва ечимлари мухокама қилинди. Бундан ташқари сув тежовчи технологиялар, дон ва дуккакли экинларни янги технология қўллаб экиш, илмий салоҳият алмашинуви ҳамда иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш борасида ҳам фикрлашилди.

Ўзбекистонда сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш секторидаги лойиҳанинг 2-босқичини ишга тушириш бўйича шартнома имзолаш масаласи Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси Президенти Алваро билан ижобий хал қилинди.

Халқаро жамғарманинг мамлакатимизда қароргоҳини очиш ҳамда жамғарма томонидан юртимизда молиялаштириладиган лойиҳалар доирасида имтиёзли шартларда маблағ ажратиш масалалари бўйича келишувга эришилди.