Get Mystery Box with random crypto!

Шафтоли барг бужмайиши (бурама) ва давоси. Шафтоли боғларида | Агро хаёт

Шафтоли барг бужмайиши (бурама) ва давоси.

Шафтоли боғларида шафтоли барг бужмайиши касаллиги кенг тарқалган бўлиб, мевачиликка катта зарар етказмоқда. Кейинги йилларда шафтоли боғларда ушбу касалликнинг кўпайишга асосий сабаб об-ҳаво шароитининг ўзгариши, эски боғларнинг реконструкция қилинмаганлиги, ўз вақтида агротехник ва кимёвий кураш чоралари қўлланилмаслигидир.
Барг бужмайиши замбуруғ касаллиги бўлиб, шафтоли, олхўри ва баъзида гилос новдалари, барглари ва меваларини зарарлайди. Касаллик дарахтларда фотосинтез жараёнини бузиб дарахтни ривожланишдан тўхтатади. Касаллик натижасида дарахтнинг ривожланиш сурати секинлашади ва зарарланган дарахтларга қишки совуқ ҳароратлар янада қаттиқроқ зарар етказиши мумкин. Агар касаллик бир неча йил давомида қайтарилса, дарахтларга жуда қаттиқ зарар етиши мумкин. Касаллик натижасида ҳосилнинг 40-50% миқдори камайиб кетиши мумкин. Касаллик асосан дарахт гуллаб бўлгандан кейин барг чиқара бошлаганда ёш баргларни зарарлайди. Барг бужмайиш касаллиги споралари дарахт шохи пўстлоқларининг ёриқ жойларида, баргларда ва дарахтнинг бошқа қисмларида қишлайди. Баҳорнинг нам ва салқин об-ҳаво шароитларида янги униб келаётган новда ва барглар касалланиши мумкин. Касаллик ҳарорат 18-250 C бўлганда жадал ривожланади, 250C дан юқори ҳароратда ривожлана олмайди. Янги униб чиққан барглар қизғиш ёки сарғиш тус олади ва барглар қинғирқийшиқ бўлиб, шакли бузила бошлайди.

    Касалликка қарши курашнинг энг қулай даври кузда баргларнинг тўкилиш пайтига тўғри келади. Унга қарши Бордо суюқлиги (3% мис сулфати + 3% оҳак/гипс) самарали ҳисобланади. Қишда ёғингарчилик кўп рўй берган ҳолларда, аралашма ювилиб кетиши билан уни такроран сепиш керак.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.  Каналга аъзо бўлинг

https://t.me/agro_hayot