Get Mystery Box with random crypto!

Цитрус мевалар касалликлари Цитрус меваларининг айрим касалли | Агро хаёт

Цитрус мевалар касалликлари

Цитрус меваларининг айрим касалликлари меваларни омборхоналарда сақлаш даврида ривожланади. Улар одатда меваларни ҳар хил механик жароҳатлар орқали зарарлайди. Улар қаторига қуйидаги касалликлар киради.
Мевалар антракноз ва фитофтороз чириши ҳақида маълумотлар юқорида келтирилган.
Мева қобиғи чириши (мукороз). Қўзғатувчилар Zygomycota бўлими, Zygomycetes синфи, Mucorales тартиби, Mucoraceae оиласи, Rhizopus туркумига мансуб бир неча замбуруғлардир. Зарарланган мева қобиғи юмшоқ, сув шимганга ўхшаш бўлиб қолади, мевани бармоқ билан босганда, у мевага осон кириб кетади. Зарарланган жойларда ичида қора нуқталари (спорангийлар) мавжуд бўлган оқиш-кулранг моғор пайдо бўлади.
Қора моғор (аспергиллёз). Касалликни асосан Deuteromycetes бўлими, Hyphomycetes синфи, Hyphomycetales тартиби, Moiliaceae оиласига кирувчи Aspergillus niger космополит тури, баъзан бошқа Aspergillus турлари ҳам қўзғатади. Олдин зарарланган мевада очиқ тусли, жуда юмшоқ, бармоқ билан осон тешиладиган доғлар пайдо бўлади. Кейин улар ботиқ, бурушиқ шакл олади, устида оқ моғор ҳосил бўлади, кейин (конидиялар пайдо бўлганида) моғор қора-қўнғир, чангсимон бўлиб қолади.
Кўк моғор (пенициллёз). Қўзғатувчи Deuteromycetes бўлими, Hyphomycetes синфи, Hyphomycetales тартиби, Moniliaceae оиласига кирувчи Penicillium italicит туридир. Космополит. Меваларнинг қобиғи юмшоқ, сув шимганга ўхшаш, бурушиқ, бармоқ билан осон тешиладиган бўлиб қолади, уларнинг устида тор, оқ ҳошияли, кўк тусли, чангувчи конидиал органлари ҳосил бўлади. Вақт ўтиши билан спораларнинг туси кўкдан қўнғирзайтунга ўзгаради.
Қўзғатувчи сапротроф сифатида тупроқда ва ҳар хил бошқа субстратларда жуда кенг тарқалган. Яшил моғорга нисбатан Р. italicит бензимидазолларга жуда тез чидамлилик ҳосил қилади. Кўк ва яшил моғор қўзғатувчилари ўсиши ва ривожланиши учун оптимал ҳарорат 24°С атрофида; 10°С да Р. italicит яшил моғор қўзғатувчисидан тезроқ ўсади, ривожланади ва тарқалади..

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot