Get Mystery Box with random crypto!

Кабачки (қовоқча)нинг фойдалари ҳақида биласизми? Кабачкининг | Агро хаёт

Кабачки (қовоқча)нинг фойдалари ҳақида биласизми?

Кабачкининг кимёвий таркиби қандли диабетдан азият чекувчи инсонларга ижобий таъсир кўрсатади. Ушбу кам калорияли маҳсулот ортиқча вазндан ҳалос бўлиш истагидагиларга қўл келиши мумкин. Пархезбоп кабачкидан тайёрланган болалар таоми ва турли бўтқалар фойдалилик даражаси бўйича кўп маҳсулотларни ортда қолдиради.
Кабачки таркибидаги антиоксидант моддалар бириктирувчи тўқималар чўзилувчанлигини таъминлайди, онкологик касалликлар пайдо бўлиш ҳавфини камайтиради, терида ёш билан боғлиқ доғлар пайдо бўлишини секинлаштиради.
Кабачок ташқи кўринишингиз, сочларингиз ва терингиз саломатлиги йўлида энг яқин ёрдамчингиздир. У тери қаришининг олдини олади, қон томирлари микроциркуляциясини яхшилайди, терини ултрабинафша нурларидан ҳимоя қилади. У соч илдизларини мустахкамлаб, унинг оқаришини олдини олади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг

https://t.me/agro_hayot