Get Mystery Box with random crypto!

Тарвуз сотиб олишда эхтиёт бўлинг. Офтобда ёки дим машина ич | Агро хаёт

Тарвуз сотиб олишда эхтиёт бўлинг.

Офтобда ёки дим машина ичида қолиб кетган тарвузни олманг. Эсло эскириб қолган тарвуз олманг, чақмоқлатиб кесиб кейин сотиб олманг. Тарвузни кесгач уни сақламанг. Чунки кесилган тарвузга жуда тез инфекция келади.

Шунингдек, сиз офтоб урган деб ўйлайдиганингиз — ёнбошида ўртача катталикдаги сариқ доғ бўлган тарвузлар ҳам ширин бўлади, аммо доғ оқ бўлмаслиги керак. Тарвузнинг устки қаватидаги йўл-йўл чизиқ аниқ-тиниқ кўриниб турса, у эскирмаган бўлади.

Энг муҳими, тарвуз қандай жойда сотилаётганини ҳам эътиборга олишимиз зарур. Чунончи, савдо нуқтаси айвонли бўлиши, тарвузлар соябон билан қуёшдан тўсилган бўлиши лозим.

Тарвузлар ердан камида 20 сантиметр баландликдаги махсус таглик устига жойланган бўлиши керак. Зеро, шундоққина ерга тизиб қўйилган, усти соябонсиз тарвузлар офтоб тиғида узоқ қолгани боис диареяга сабаб бўлиши мумкин.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

Танишларга ва гуруҳларга юборинг.

http://T.me/agro_hayot