Get Mystery Box with random crypto!

Нок дарахтига зараркунандалардан нок шира бургаси, мева канаси | Агро хаёт

Нок дарахтига зараркунандалардан нок шира бургаси, мева канаси, касалликлардан калмараз (парша) зарар келтиради.
Нок шира бургасига қарши эрта баҳорда Цепиметрин 25 % 10 литр сувга 20 грамм қўшиб пуркалади. Ушбу препаратлар бўлмаганда тамаки қайнатмасидан фойдаланиш мумкин.

Нок дарахти ҳосилини йиғиб олишда мевалари бандига зарар етказмасдан терилади. Баъзи маҳаллий навлар терилганидан сўнг маҳсус иссиқ шароитда сақланганида ўзига хос юмшоқликка эга бўлади. Кечки навлар терилганидан кейин сақлашга қўйилса, улар бир неча ҳафта ўтгач пишиб, истеъмолга яроқли бўлади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot