Get Mystery Box with random crypto!

ОЛТИАРИҚДА ҚОВУН ПИШДИ Полосонлик Турсуной Алимқулова хонадон | Агро хаёт

ОЛТИАРИҚДА ҚОВУН ПИШДИ

Полосонлик Турсуной Алимқулова хонадонида уч сотихгина ери бор. Икки йил аввал оила бироз қийналганлигини эътиборга олиб, маҳалла фуқаролар йиғини тавсияси билан икки сотихли иссиқхона қуриб берилганди. Турсуной опа турмуш ўртоғи Эргашали ака ва фарзандлари билан озгина ердан кўпгина даромад олиш нияти билан харакатни бошлашди.
Устоз Анвар Обиджон (Алоҳ раҳматига олсин) таъбири билан айтилган - олтиариқлик ишбилгичларнинг бир хаёли бозорда, диққати томорқасида бўлди.
Танқис маҳсулотнинг нарҳи баланд. Турсуной опа илгари қилмаган ишини тез ўзлаштириб, иссиқхонани тўлдириб қовун экди. Қўли мўмай пул кўриб, қизиқиши ортди. Бу йил оралатиб булғор қалампири ҳам эккан.
- Ўғилларимга уй оламан, хўжайинимга машина олиб бераман,-деган ниятига биз ҳам тилакдошмиз.
Қолган бир сотих жой ҳам бекор қолмаган. Бодринг, помидор, қалампир, карам, пиёздан тортиб ҳамма мевалардан бор.

https://t.me/agro_hayot