Get Mystery Box with random crypto!

Боғ ва далада типратиканга озор берманг ва уни истеъмол қилман | Агро хаёт

Боғ ва далада типратиканга озор берманг ва уни истеъмол қилманг.

Типратикан илонлар, чаёнлар ва турли заҳарли ҳашаротларнинг ашаддий душмани бўлиб, уларни тутиб, ўлдириб, ейди.

Заҳар таъсир қилмайди. Чунки, унинг танасида заҳар таъсирини кесувчи модда бор.

Инсон учун хатарли эмас. Кечалари чиқиб, ов қилади. Дала ва экинзорларда кўп учрайди.

Хавф сезса, дарров ўралиб олиб, тиконларини хўрпайтиради.

Оғриқ ёки хатардан огоҳлантириш учун чинқирганда, ёш боланикига ўхшаш овоз чиқаради.

Аллоҳ таолонинг Ўзи типратиканни керакли моддалар, жиҳозлар билан яратган.

ТИПРАТИКАННИ ЕЙИШ МУМКИН ЭМАС, ҲАРОМ!

Дори учунми, бошқаси учунми, барибир, типратиканни ейиш ҳаромлигича қолаверади. Мусулмон инсон таомни ҳалолдан исташи фарз бўлганидек, дорини, шифони ҳалолдан исташи фарз.

Танишларга ва гуруҳларга юбориб қўйинг.
Энг яхши тавсияларни ўтказиб юбормаслик учун каналга аъзо бўлинг.

https://t.me/agro_hayot