Get Mystery Box with random crypto!

Терак нега қуриб қолади? Дарахтлар барг ёзишни бошлаган март- | Агро хаёт

Терак нега қуриб қолади?

Дарахтлар барг ёзишни бошлаган март-апрель ойларида терак ойначиси деган ҳашарот учиб келади. Узунлиги 2,5-3 сантиметр келадиган мазкур ҳашарот тури сўнгги пайтларда дарахт куртагига уруғ қўйиб, кўпайишни одат қилган. Орадан икки-уч кун ўтгач, улардан минглаб ҳашаротлар чиқади. Ниҳоятда оч бўлгани боис, терак баргини ёппасига емириб, фотосинтез жараёнини тўхтатиб қўяди.

Терак ойначисидан ўрмончилик ва теракчилик хўжаликлари кўп зарар кўрадилар. Шу боис унга қарши профилактик тадбирларни февраль ва март ойининг дастлабки ўн кунлигида бошлаш керак. Барглар қуврашни бошлаган вақтда системали таъсирга эга препаратлар самара бермаслиги мумкин. Яхшиси, контакт препаратларни қўллаш тавсия этилади.

Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, системали препаратлар ўсимлик баргига сўрилади. Ўзида токсик модда ҳосил қилган баргни еган митти ҳашарот тезда нобуд бўлади. Контакт препаратлар эса вояга етган ҳашаротнинг устига тушгач, уни зарарлайди.

Ҳашаротга қарши курашишда гонсеао супер, према голд ва бензаот супер препаратларини қўллаш мақсадга мувофиқ. Мазкур препаратларни ветеринария дорихоналаридан эмульция консентрат, яъни суюқ ва кукун ҳолида олиш мумкин. Препарат ўн литр сувга тайёрлаб олинади. Сўнгра, зарарланган дарахт­ларга пуркаб чиқилади. Зараркунанда ҳашаротлардан халос бўлган дарахт ўзини қайта тиклаб олиш хусусиятига эга. Бундан ташвишланмаслик керак. Танасидан яна ёш барглар чиқариб, ўсишда давом этади.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш лозим, терак ойначиси фақат шамшод ва Калифорния терагини емиради. Кўк терак, бақа терак ва бошқа дарахт барглари билан озиқланмайди.

Дарахтни ҳар йилги зарарланишдан асраш учун, кузда тўкилган барг­ларни очиқ шароитда қолдирмаслик муҳим. Чунки терак ойначиси ўша барглар орасида уйқуга кетади. Ерга кўмилган вақтда, чириндига айланиб, нобуд бўлади.

Энг яхши агро тавсияларни бизнинг каналда кузатиб боринг.

https://t.me/agro_hayot