Get Mystery Box with random crypto!

Мен кеча бир форумда қатнашдим. Мавзу: 'Марказий Осиёда ерлар | Агро хаёт

Мен кеча бир форумда қатнашдим. Мавзу: "Марказий Осиёда ерлар деградациясига қарши кураш:  муаммо ва ечимлар" .

Форум пойтахтдаги "Radisson blu" меҳмонхонасининг анжуманлар залида бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиё давлатлари билан бир қаторда Германия, Туркия ва Япониядан ташриф буюрган қишлоқ хўжалиги мутахассислари ўзларининг тақдимотлари орқали қатнашдилар.

Таассуротлар хақида айтишдан аввал келинг,  аслида ер деградацияси ўзи нималиги хақида икки оғиз тушунтирсам.

Ер дегредацияси бу — узоқ муддатли экологик маҳсулдорликнинг камайиши ёки табиий биологик хилма- хилликнинг озайиши ёки ташқи таъсирларга бардошлиликнинг йўқолиши натижасида экотизимнинг бутунлигига салбий таъсир этувчи ер табиий салоҳиятининг  ёмонлашишидир.
Оддий сўз билан айтганда, ер деградацияси бу ер олдинги унумдорлигининг йўқолишидир.


Унинг энг муҳим кўрсаткичлари қуйидаги 3 омил ҳисобланади:

1. Ҳосилдорликнинг пасайиши;
2. Табиий биологик хилма- хилликнинг пасайиши;
3. Ташқи таъсирларга бардошлилик хусусиятининг пасайиши.


Форумдан таъсуротлар юқори. Бутун дунё, жумладан Ўзбекистон ҳам ер дегредациясига қарши жиддий курашмоқда. Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон делегацияси тайёрлаб келган фото маълумотлар ва инфографикалар катта қизиқиш уйғотди. Улар ҳозирги кунда деградациянинг бир нечта типлари мавжудлиги борасида сўзга чиқишди:

Чўлланиш;
Шўрланиш;
Эрозия;
Тупроқларнинг ифлосланиши;
Ботқоқланиш;
Узоқ муддатли фойдаланиш натижасида ернинг чарчаши.


Қозоғистон томони Орол денгизининг ўзлари томонидаги қисмида катта ишлар олиб боришганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Экологик муҳитни яхшилаш бўйича саксовуллар ва турли дарахт буталар экилган.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан БМТнинг Тараққиёт дастури, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамкорлигида ташкил этилди.

Форум ҳақида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги медиа маркази томонидан тайёрланган лавҳа орқали тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.